Yangiliklar

10/03/2020
Зулфияхоним издошлари
​ Хамон эътиқодим хақиқат ҳакдир Сўзлайман юзимни тутиб Каъбага Емира олмайди уткинчи тақдир Осуда утмокда,рухим абади                                                                                                          Эъзозлар, ардоклар учун ташаккур Асли сиз офтобим мен зиёсиман        Тонгларингиз кулсин дориломон хур        Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман Бу йил бахор юртимизга ўзгача қувончлар билан ташриф буюрди. Бутун олам бахор таровати билан яшнамокда. Байрамлар қўшалок бўлиб дилларга қувонч ...

03/03/2020
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди. ☝️ Мазкур тадбирда илм-фан, таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган педагоглар, фаҳрийлар, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда кўплаб касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар. Мазкур тадбирда олдинги тадбирлардан фарқли ўлароқ, таълим муассасаларида хизмат қилаётган педагоглар билан бир қаторда техник ходимлар, шу жумладан фаррошлар, иш юритувчилар ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  ✅ Тадбирни ...

28/02/2020
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир туманидаги 3-сонли мактабгача таьлим ташкилотида бошланғич касаба уюшмаси кумитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир туманидаги 3-сонли мактабгача таьлим ташкилотида бошланғич касаба уюшмаси кумитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.    ☝️График асосда ўтказилган йиғилишга   Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тахтакупир  туман Кенгаши раиси А.Абдиева, мактабгача таълим булими методисти, КУК раиси У.Садыковалар иштирок этишди.  ☝️Амалий семинар тарзида утган йигилишда МТТ директорлари ва КУК раислари иштирок этишди. ☝️ Йиғилишни  МТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси очиб берди.   ☝️Кун тартибидаги  масала юзасидан бошланғич касаба уюшмасининг 2015-йил март , 2020-йил март ойлари оралиғи давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи  тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр ...

27/02/2020
Бўстонлиқ туманидаги 20-мактабгача таълим ташкилотида ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент  вилояти Бўстонлиқ туманидаги  20-мактабгача таълим ташкилотида 2020 йил 27 феврал куни  ҳисобот-сайлови йигилиши  ва  жамоа шартномасини  2017-2019 йилларнинг жамоа шартномасини 2019 йилда бажарилиши хамда 2020-2022 йилларга мўлжалланган   жамоа шартномаси қабул қилишиниши тўғрисида   йиғилиш бўлиб ўтди.  ☝️Амалий семинар тарзида утган йигилишда МТТ директорлари ва КУК раислари иштирок этишди. ☝️ Йиғилишни  МТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси очиб берди.   ☝️Кун тартибидаги  масала юзасидан бошланғич касаба уюшмасининг 2015-йил март , 2020-йил март ойлари оралиғи давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи  тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз ...

26/02/2020
ЎзФА Биорганик кимё институтида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Фанлар академияси О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.   ☝️Аввало қўмита раиси б.ф.д. проф. Бабаев Б.Н. 2015 йил март ойидан 2020 йил февраль ойи мобайнида касаба уюшмаси томонидан  олиб боргани ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Сўзга чиққанлар касаба уюшмасининг ўтган давр мобайнида олиб борган ишларини қониқарли деб баҳхоладилар.  ☝️Институт директор ўринбосари академик Аббосхон Тўраев сўзга чиқиб бугунги кунда илм-фанга алоҳида эътибор каратилаётганлигини таъкидлаб  касаба уюшмалари олдида турган вазифалар хусусида таклифлар киритди. Йиғилишда қўмитанинг  янги таркиби, ЎзФА БКУ ташкилоти конфренциясига делегат сайланди. ☝️ Сўнгра 2018-2020 йиллар тузилган ЖШсининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан томонлар ҳисоботлари тингланди ва 2020 йил ...

11/02/2020
#ҳисобот-сайлов
Ўзбекистон Фанлар Академияси бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси тасарруфидаги "Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи методик маркази" касаба уюшмаси ташкилотида 2017-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2019 йил якунлари ва касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. ☝️ Ушбу ташкилот 2017 йил июнь ойида Фанлар Академияси янги ташкил топилган ташкилот бўлганлиги сабабли касаба уюшмаси ташкилотчиси Абдимўминов Ойбек Бектемирович ўтган давр мобайнида касаба уюшмаси томонидан олиб борилган ишлар хусусида ҳисобот берди. Сўзга чиққанлар касаба уюшмасининг фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар. Йиғилишда касаба уюшма ташкилотининг янги таркиби ва бу ташкилотининг конфренциясига делегат сайланди.  

05/02/2020
Ҳисобот-сайловларга старт берилди.
Хоразм вилояти, Хива шаҳар 12-сон мактабда 2017-2019 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан мактаб маъмурияти ва бошлангич касаба уюшма кумитаси раисининг хисоботлари тингланди хамда 2020-2022 йиллар учун жамоа шартномаси тузиш тўғрисида умумий йиғилиш ва 2015 йил феврал ойидан 2020 йил феврал ойигача бўлган даври учун  ҳисобот-сайлови ўтказилди.    Ушбу йигилишда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош бухгалтери Асадов Ашур Эсанович ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Хоразм вилояти буйича масъул ташкилотчиси Рахимова Муяссар Ражаббоевналар иштирок этишди. 

24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ
Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар. Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади. Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо ...

06/01/2020
Эътироф
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бир гуруҳ таълим фидоийлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар. “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, ...

05/12/2019
“Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори!”
    2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармалари билан ҳамкорликда “Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.    Ушбу тадбирга Тошкент шаҳар барча туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълими бўлимлари мудирлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ташриф буюрдилар.    Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевичлар ўз нутқларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларининг ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar