Yangiliklar

16/01/2014
Армиямиз тинчлик ва тараққиётимиз поспони
​     Ангрен шаҳар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши ва шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда 2014 йил 14 январ куни “Армиямиз тинчлик ва тараққиёт поспони” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ангрен шаҳар мудофаа бўлими бошлиқ ўринбосари, офицер ва сержантлари, шаҳаримиздаги 42219-сонли харбий қисм харбийлари, шаҳардаги академик лицей ва касб ҳунар коллежларнинг 3-босқич ўқувчилари, чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари, афғон уруши қатнашчилари, касаба уюшма етакчилари ҳамда барча таълим муассасалари раҳбарлари таклиф этилди. Тадбир Ангрен шаҳридаги 9-мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.     Тадбирни шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик ...

09/01/2014
Ёшлар-касаба уюшмаси эътиборида
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Камолот-келажак таянчи” мавзусида қишки фаоллар мактабининг ўқув семинари ташкил қилинди. Ўқув семинар 2014 йил 4-8 январь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда 63 нафар фаол талабалар, 2 нафар университет касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ҳамда 5 нафар педагоглар иштирок этдилар.         Семинар дастурига кўра Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига, яъни “Ўзбекистон тарихи”  Давлат  музейи, “Шаҳидлар ҳиёбони”, “Амир Темур”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари” Давлат музейларига экскурсия ...

19/12/2013
Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йилдаги устувор йўналишлари бандларининг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлари
    1.Тошкент давлат иқтисодиёт университети касаба уюшма қўмитаси томонидан жамоа аъзоларининг турмуш даражасини ошириш, меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини яхшилаш ҳамда ходимларга нормал меҳнат шароитлари яратиб бериш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан: Тошкент давлат иқтисодиёт университети касаба уюшма қўмитасида меҳнатни муҳофаза қилиш профессор-ўқитувчи ва ходимларга етарли меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан доимий назорат ўрнатиш ишлари ташкил этилган. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, узоқ муддатга хавфсизликни таъминлашга қаратилган соҳалар бўйича дастурлар, келажакда кўзда тутилган кундалик режалар, қарор ва кўрсатмалар қабул қилинган ҳамда юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва профилактик тадбирларини амалга оширилишини ...

12/12/2013
Сирдарё вилояти таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сардоба туман Кенгаши томонидан ўтказилган тадбир
3-декабрь-Халқаро ногиронлар куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги байрами муносабати билан меҳр-мурувватга муҳтож кишилар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш, хайр-эҳсон ишларини ташкил этиш мақсадида 2013 йил 2 декабр куни таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сардоба туман Кенгаши тасарруфидаги  муассасаларда ишлаётган кам таъминланган касаба уюшма аъзоларининг уйда ўқиётган тўрт нафар ногирон болаларига мактаб ўқув қуроллари  топширилди.  

12/12/2013
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган тадбир
​​     Ангрен шаҳар 9-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида 2013 йил 3-декабр куни “Меҳрибонлик куни”, “Бу дунё асли меҳрдан яралган”, “Этот мир создан для добраты” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.      Бу тадбирга 150 нафар ўқувчи, педагогик жамоа, ҳомийлар ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди. Ўқувчилар тўгаракларда ясаган, тиккан буюмларини мактаб кўргазмасига қўйишди. Ўқувчилар томонидан шеър, “Солнышко смеется”, “Бу жуда соз”, “Қувноқ болалик” қўшиқлари ва рақслари ижро этилди. Айниқса ўқувчилар томонидан “Чунга-чанга”, “Соябон билан рақс”, “Замонавий рақс” чиқишлари  меҳмонларни ва барча ўқувчиларни хурсанд қилишди. Ўқитувчилар томонидан ижро этилган саҳна кўриниши ҳам жуда қизиқарли бўлиб ўтди.      Ангрен шаҳар касаба уюшма ...

12/12/2013
Ҳар бир инсон меҳр-мурувват оғушида
         2013 йилнинг 29 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги 1-Мурувват уйида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Марказий кенгаш ҳамда Тошкент шаҳар маданият муассасалари ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида болалар учун маданий тадбир ташкил этилди. Маданий тадбирда цирк томошалари ва куй-қўшиқлар болалар ва ҳодимлар эътиборига ҳавола этилди. Тадибир якунида Марказий кенгаш томонидан 1-Мурувват уйи ходимлари ва болалар учун ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.       Жорий йилнинг 2-декабрь куни 100-сонли махсус интернатга ҳам “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Марказий кенгаш ва Олмозор туман кенгаши томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

12/12/2013
“3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни” билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман кенгаши томонидан тадбир ўтказилди
Ногиронларни ижтимоий ҳимоя килиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб кувватлаш мақсадида, мамлакатимизнинг ногиронларга бўлган эътиборлари туфайли 2013 йил Инвестиция дастури асосида Оҳангарон туманида 180 ўринли 12 хонали замонавий янги мактаб биноси қурилди. Мана шу саховатли ишларнинг давоми сифатида “3-декабр Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан тумандаги 13-ДММТМ ва 58-сонли имконияти чекланган ёрдамчи мактаблар фаоллар залида 2013 йил 2-декабрь куни “Ҳеч ким меҳр, эътибордан четда колмасин!”-деб номланган тадбирлар ўтказилди.     Тадбирга Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Хамзаев Улугхўжа Мирзаевич, ХТМФМТ ва ТЭБ мутахассислари, маҳалла фаоллари, ...

18/11/2013
Спорт – соғлик гарови
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази аппарат ходимлари ўртасида 2013 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари спортнинг мини-футбол ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Ушбу мусобақаларни ўтказишдан мақсад аппарат ходимларини жисмоний тарбия ва спорт ишларига кенг жалб қилиш, жисмонан чиниқтириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом яшаш тарзини (ақлий меҳнат билан спортни уйғунликда олиб боришни) шакллантиришдан иборат.      Мусобақада ҳар бир аппаратдан 10 нафардан (2 нафар шахмат бўйича, 8 нафар мини-футбол ...

18/11/2013
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, ташкилий ва маданий-маърифий ишларни яхшилашга, шунингдек, уларнинг фаолиятлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 январь “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2011 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2-15о-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 9-18-сонли ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 февралдаги 8-10-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг ...

15/11/2013
Kasaba uyushma qo‘mitasining “KO‘CHMA KUBOGI” uchun musobaqa bo‘lib o‘tdi
    Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida 2013 yilning 7-13 noyabr kunlarida professor-o‘qituvchi va ishchi-xodimlar o‘rtasida sportning mini futbol turi bo‘yicha Kasaba uyushma qo‘mitasining “KO‘ChMA KUBOGI” musobaqasi tashkil etildi.    Musobaqaning asosiy maqsadi universitet professor-o‘qituvchi va xodimlarining jismoniy va ruhiy sog‘lomligini mustahkamlash, jismoniy tarbiyani professor-o‘qituvchi va xodimlar hayotida kundalik ehtiyojga aylantirish hamda ular o‘rtasida sog‘lom turmush tarzini targ‘ib etishdan iboratdir.    Shu o‘rinda aytib o‘tish kerakki, universitetda sport-sog‘lomlashtirish sohasiga va moddiy texnik bazasini mustahkamlashga alohida ahamiyat bermoqda. An'anaga aylangan bunday tadbirlar nafaqat talaba-yoshlar o‘rtasida, balki professor-o‘qituvchi va ishchi-xodimlar o‘rtasida ham keng o‘tkazilib kelinmoqda. Tashkil etilayotgan bunday musobaqa g‘oliblari universitet Kasaba uyushma qo‘mitasining diplom ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar