Yangiliklar

06/05/2019
“Ташаббусларга қанот бўламиз”
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган  жамиятда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга қаратилган бешта муҳим ташаббус ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарори билан тасдиқланган “2019-2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш Концепцияси” ва чора- тадбирлар Дастури, шунингдек, ижтимоий шерик идораларнинг тармоқ келишувлари ижросини таъминлаш ҳамда таълим, фан,  маданият ҳамда спорт йўналишларида фаолият кўрсатаётган ходимларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларни жисмонан чиниқтириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини, яъни ақлий меҳнат билан спортни уйғунликда олиб бориш ҳамда оммавий, корпоротив спортни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон таълим, фан ва ...

26/04/2019
Меҳнат муҳофазаси – долзарб вазифамиз
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан вилоят бирлашмаси фаоллар залида жорий йилнинг 28 апрелида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан  тадбир ташкил этилди. “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори  остида ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмаси фаоллари, корхоналарнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари    иштирок этишди.  Таъкидланганидек, меҳнат муҳофазасига йўналтирилган маблағ харажат  эмас, балки келажак учун инвестициядир. Тадбирнинг бош мақсади меҳнат   жараёнларида банд бўлган кишиларни хавфсизлик техникаси қоидалари,  маданияти ва меҳнат гигиенасига амал қилишга эришишдир. Шу билан бирга  ижтимоий шериклик асосида муаммоларни ўрганган ҳолда ечимини ҳамкорликда  бартараф этишни асосий ...

19/04/2019
Спорт- соғлик гарови
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган давлат дастури бандлари, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Муборак туман кенгаши ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан тузилган қўшма қарор бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тизимидаги таълим муассасаларда таълим-тарбия соҳасида юқори кўрсаткичларга эришиб, самарали меҳнат қилиб келаётган, шу билан биргаликда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган 92 нафар аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ...

15/04/2019
Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти Раислар кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 апрель куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида   таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  бошланғич касаба уюшма қўмита раисларининг 200 нафари учун ўқув ташкил этилди. Ўқувнинг асосий мақсади бугунги кунда бошланғич қасаба уюшмаси қўмитаси раисларининг салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ижтимоий шерикликни ривожлантириш орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар учун шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йил 19 октябрдаги “Ўзбекистон касаба ...

10/04/2019
Муқаддас даргоҳга ташриф
Давлатимиз раҳбарининг илгари сурган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуси халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ўтган қисқа муддат ичида бу ташаббуслар кенг қулоч ёзди. Хусусан, тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ишлар янада кенгайди. Ташкилот раҳбарлари ҳудудлардаги ўзлари ўқиган таълим масканига китоблар совға қила бошлади. Президентимизнинг маърифатга йўғрилган ушбу ташаббуси маънавият булоқларимизнинг йиллар асносида, замонлар силсиласида юмилиб қолган кўзларини очди, дейиш мумкин. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши раиси Л.Бобоева ҳам ушбу мақсадда таниқли шоир Абдунаби Ҳамро билан ўзи таълим ...

29/03/2019
Китобхонлик – доимий эътиборимизда.
2019 йилнинг 19 март кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селекторда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш масаласидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 28 март куни Қувасой шаҳрида Қувасой шаҳар ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши билан ҳамкорликда шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатувчи кутубхонанинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари, Республика кенгашининг бўлим раҳбарлари, Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Қувасой шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари, шаҳардаги корхона-ташкилотлар раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи ...

20/03/2019
Педагоглар ижтимоий ҳимояда …
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига 2019 йил 19 март куни Бўз тумани халқ таълими муассасалари ходимларига март ойи учун аванс (бўнак) пуллари берилмаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Хабарга кўра, Андижон вилояти Бўз туманлараро судининг 2018 йил 18 декабрдаги 2-1703-1801Ғ5840-2018-сонли ижро варақасига кўра, қарздор Бўз туман халқ таълими бўлими ҳисобидан ундирувчи Э.Солиев фойдасига 7.652.163 сўм иш хақи, 500.000 сўм маънавий зарар ундирилиши ўз вақтида амалга оширилмаган. Шу туфайли Бўз туман Халқ таълими бўлими ҳисоб рақамига чеклов кўйилган ва тумандаги барча халқ таълими педагоглари ва ходимларига 2019 йил март ойи учун аванс (бўнак) пулларини ўтказиб беришнинг имкони бўлмаган. Мазкур масалада педагогларнинг ...

15/03/2019
Ижтимоий шериклик самараси
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2016-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан 2019 йил 14 март куни йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлим мудири М.Исаев, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раис ўринбосари М.Бобоёровлар иштирок этишди. Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботлари ҳамда жамоа шартномаси ижроси бўйича далолатнома тингланди. Унга кўра, жамоа шартномасида келтирилган тадбирлар бажарилиши қониқарли деб ҳисобланди. Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга ...

11/03/2019
Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув-семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 2 март куни Жиззах шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши ва Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамкорликда тармоқнинг туман, шаҳар Кенгаши раислари ҳамда Жиззах шаҳар кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Меҳнат муҳофазаси соҳасига оид қонунлар ижросини таъминлашда касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси ҳамда вакилларнинг ҳуқуқлари, вазифалари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ...

05/03/2019
Тежамкорлик – кони бойлик …
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли қарорига кўмаклашиш мақсадида тизимдаги ташкилот ва муассасаларда кўрик - танлов ўтказилди. Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад - маҳсулот, ишлар, хизматларнинг энергия сиғимини камайтириш учун электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни ва улардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, меҳнат жамоаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга йўналтирилган ишларни фаоллаштириш, энергия тежаш бўйича тадбирларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг самарали иштирокини таъминлашдан иборат бўлди. Танловда 5000 дан зиёд ташкилот ва муассасалар иштирок этиб, туман ва вилоят босқичлари ҳам юқори савияда ташкил қилинди. Танловни ўтказиш жараёнида энергия тежамкорлигига эришиш йўллари, ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar