Ijtimoiy himoya

24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ
Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар. Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади. Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо ...

06/01/2020
Эътироф
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бир гуруҳ таълим фидоийлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар. “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar

«12345»68