Madaniy-ma`rifiy

01/11/2019
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ САЙЛОВЛАР
Сайловлар – фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариши, хоҳиш-иродасини эркин ифодалашини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбир. Мазкур сиёсий тадбирни Конституция ҳамда қонунлар, умумэътироф этилган халқаро демократик стандартлар асосида ўтказиш кўп жиҳатдан фуқароларнинг сиёсий маданияти ва фаоллиги, фуқаролик бурчини чуқур англашига боғлиқ. Сайловчиларни жамиятда олиб борилаётган демократик ислоҳотлар ва уларнинг самараларидан кенг хабардор қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Носирова томонидан “Миллий сайлов қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида” мавзуида семинар ўтказилди.  Семинарда Бухоро давлат ...

18/10/2019
Тил – миллат кўзгуси
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2019 йил 18 октябрь куни "Тил - миилат кўзгуси" мавзусида Маънавият соати ташкил этилди. Барчамизга маълум, бундан 30 йил аввал, яъни Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган. Шунингдек, 1995 йил 21 декабрда ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур ҳужжатда “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ...

03/10/2019
Касаба уюшмаларида “Кексалар ҳафталиги”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14-декабрдаги Резолюцияси билан “1 октябрь – Халқаро кексалар  куни” деб эълон қилинган. Шунингдек, Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида касаба уюшмалари томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 октябрь куни Тошкент  вилоятидаги таълим ...

28/09/2019
«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган «Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари 2019 йил 28 октябрь куни Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон давлат академик катта театрида тақдирланди. Бир неча босқичларда кўп йиллик меҳнатлари, педагогик ва касаба уюшмасидаги самарали фаолияти баҳоланиб, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Рустамова Лобархон 1-ўринга муносиб деб топилди ва Spark автомобили билан тақдирланди. Шунингдек, Навоий вилояти Конимех туманидаги 2-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Тўрақулова Нурия 2-ўринни, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, бош­ланғич касаба ...

20/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашларида тузилган комиссиялар томонидан баҳолаш мезонлари асосида номзодларнинг фаолияти ошкора ва адолатли баҳоланиб, юқори натижа кўрсатган номзодларнинг ҳужжатлари танловнинг иккинчи босқичига  юборилди. Жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари номзодларнинг ҳужжатлари ўзлари иштирокида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида тузилган  комиссияда муҳокама қилинди. Комиссия аъзолари томонидан барча номзодлар баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланиб, ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан, жами 42 нафар номзодларга танловнинг Республика босқичига иштирок этишга йўлланма берилди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мазкур танловга иштирок этиш учун Низомга мувофиқ таълим муассасасида 20 йилдан ортиқ педагогик, 10 йилдан ортиқ касаба ...

14/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг биринчи босқичи якунига етмоқда
Сўнгги уч йилда мамлакатимизда халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан,  мана шу ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилинди. Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. 2019 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида 2020 йилда халқ таълими ходимларининг ойлик иш ҳақларини янада ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди. Касаба уюшмалари ҳам ўз ваколатлари доирасида халқ таълими тизимида ...

06/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танлови эълон қилинди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ўртасида “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танлови ўтказилмоқда. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2019 йилнинг 23 август куни “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мавзуга бағишлаб кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилишига, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш, устозларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, улар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш борасидаги ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилмоқда. 3 босқичда ўтказилаётган мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар умумтаълим мактабларида камида ...

07/08/2019
Оромгоҳ – дамга ҳамроҳ
2019 йилги ёзги мавсум давомида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Китоб туман кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг 220 нафар фарзандлари Шаҳрисабз туманидаги “Зиё чашмалари” болалар оромгоҳида мароқли дам олдирилди. Замон талаблари даражасида янгидан таъмирланган, қулай шароитларга эга бўлган “Зиё чашмалари” оромгоҳида болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган турли тўгарак машғулотлари, сайр-саёҳатлар, айниқса “Оромгоҳ маликаси”, ”Ўзбегим ўғлонлари” кўрик-танловлари, “Ўзбекистон Ватаним – маним”, ”Китоб - маънавият кўзгуси” мавзусида ўтказилган тадбирлар ҳамда “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида “Қувноқ стартлар”, футбол,  волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаларининг ташкил этилганлиги болажонларга ҳақиқий ҳузр ...

01/06/2019
Ёш рассомлар тақдирланди
Барчага маълумки, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш бўйича жойларда самарали ишлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг “Ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида, биринчи ташаббуснинг таркибий қисми бўлган ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, рассомлик билан шуғулланишига шароит яратиш ва рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ...

16/05/2019
Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори
Ўзбекистон таълим, фан ва мадният ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар бирлашмаси иш режасига мувофиқ жорий йилнинг апрел-май ойларида ташкилот ва муассасалар ходимларининг оилалари (оилавий жамоалари) ўртасида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақаларининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди. Мазкур спартакиадада таълим, фан, маданият ва спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўз оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва бир нафар ўғил ёки қизи) билан жамоавий кўринишда спортнинг бир нечта ҳаракатли ўйинлари бўйича баҳс олиб боришди. Хусусан, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” ва кўпкураш мусобақалари орқали ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar