Mehnat-muhofazasi

04/10/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловида фаол иштирок этинг
Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда тажриба алмашишни ташкил этиш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ташкил этилмоқда. Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик қилаётган, 35 ёшгача бўлган иш берувчилар иштирок этиши мумкин. Танлов тармоқ касаба уюшмалари тизимида уч босқичда, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичи шаклида ўтказилади. Танловни ўтказишдан мақсад ёш ...

16/08/2019
Жойларда мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳаларда бўлганидек, таълим соҳасида ҳам катта кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа ходимларининг келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом фикрлайдиган ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаши учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида ўқитувчи ва мураббийларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, педагогларни ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган қўшимча ишлар билан банд қилиш ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан қатор Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилмоқда. Аммо, айрим иш берувчилар ва ...

10/07/2019
“Меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик танлови юқори савияда ташкил этилди
Касаба уюшмалари томонидан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, ходимларга хавфсиз, нормал меҳнат шароитларини яратиш, корхона ва ташкилотлардаги меҳнат муҳофазаси ҳолатини яхшилаш, ходимларнинг меҳнат муҳофази соҳасидаги билимларини ошириш, уларни сифатли махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан ўз вақтида таъминлаш масалаларига эътибор йил сайин кучайиб бормоқда. Корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битимларда акс эттирилган ходимларга нормал меҳнат шароитларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни бажариш учун етарли маблағ ажратилиши ва бу борада иш берувчининг масъулият билан фаолият олиб боришига эришиш лозим. Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказишдан мақсад ...

26/04/2019
Меҳнат муҳофазаси – долзарб вазифамиз
Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан вилоят бирлашмаси фаоллар залида жорий йилнинг 28 апрелида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан  тадбир ташкил этилди. “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори  остида ўтказилган тадбирда вилоят касаба уюшмаси фаоллари, корхоналарнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари    иштирок этишди.  Таъкидланганидек, меҳнат муҳофазасига йўналтирилган маблағ харажат  эмас, балки келажак учун инвестициядир. Тадбирнинг бош мақсади меҳнат   жараёнларида банд бўлган кишиларни хавфсизлик техникаси қоидалари,  маданияти ва меҳнат гигиенасига амал қилишга эришишдир. Шу билан бирга  ижтимоий шериклик асосида муаммоларни ўрганган ҳолда ечимини ҳамкорликда  бартараф этишни асосий ...

11/03/2019
Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув-семинар ўтказилди
Жорий йилнинг 2 март куни Жиззах шаҳридаги 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ташаббуси билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши ва Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамкорликда тармоқнинг туман, шаҳар Кенгаши раислари ҳамда Жиззах шаҳар кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида “Меҳнат муҳофазаси соҳасига оид қонунлар ижросини таъминлашда касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссияси ҳамда вакилларнинг ҳуқуқлари, вазифалари” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Жиззах вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ...

30/10/2018
“Ijtimoiy sheriklik – davr talabi” mavzusida seminar tashkil etildi.
Joriy yilning 30 oktyabr kuni O‘zbekiston ta’lim, fan va madaniyat xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi tashabbusi bilan Toshkent viloyati Zangiota tumanidagi 15-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabida Toshkent viloyatidagi maktabgacha ta’lim muassasalari ish beruvchilari,  ularning vakillari, viloyat maktabgacha ta’lim boshqarmasi, tuman va shahar maktabgacha ta’lim bo‘limi ish beruvchilari vakillari ishtirokida “Ijtimoiy sheriklik – davr talabi” mavzusida seminar tashkil etildi. Seminarda Respublika kengashi mas’ul xodimlari tomonidan “Xalqaro va mehnat standartlari. Jamoa shartnomalari va jamoa kelishuvlari.”, “Mehnat to‘g‘risidagi qonun hujjatlari va ularning muassasalardagi ijrosi”, “Mehnat qonunchiligi – jamoatchilik nazoratida”, “Yoshlar bilan ishlash komissiyalari va ularning faoliyatini samarali tashkil etish” mavzularida ma’ruzalar va ochiq muloqotlar ...

15/10/2018
“Mehnat munosabatlari sohasida huquqiy madaniyatni yuksaltirish” mavzusida o‘quv-seminar tashkil etildi
2018 yilning 12 oktyabr kuni Muqimiy nomidagi O‘zbek davlat musiqali drama teatrida O‘zbekiston ta’lim, fan va madaniyat xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi tomonidan Toshkent shahridagi madaniyat muassasalari ish beruvchilari, kadrlar bo‘limi va boshlang‘ich kasaba uyushma tashkilotlari raislari ishtirokida mehnat qonunchiligiga oid me’yoriy hujjatlarini mustahkamlash, mehnatkashlarning ijtimoiy-iqtisodiy va huquqiy himoyasi, mehnatni muhofaza qilish hamda moliyaviy masalalarga oid mavzulardagi o‘quv-seminar tashkil etildi. Seminarda 250 nafardan ortiq Toshkent shahridagi madaniyat muassasalari – Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi, tuman madaniyat bo‘limlari va aholi dam olish markazlari, oliy va o‘rta maxsus o‘quv yurtlari, musiqa maktablari, teatrlar, muzeylar va boshqa muassasalarning ish beruvchilari, xodimlar bo‘limi (vazifa ...

19/09/2018
O‘zbekiston ahliga, barcha xodimlarga MUROJAATNOMA
Aziz vatandoshlar! Mamlakatimizda ijtimoiy adolatni ta’minlash, majburiy mehnatni bartaraf etish real hayotiy haqiqatga aylanmoqda. O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va boshqa qonun hujjatlarida fuqarolarning mehnat huquqlari kafolatlangan, har qanday shakldagi majburiy mehnatdan foydalanish, biron-bir jazo qo‘llash bilan qo‘rqitgan holda turli ishlarni bajarishga majburlashni taqiqlovchi normalar mustahkamlab qo‘yilgan. Davlatimiz rahbarining tashabbusi bilan inson hayoti va faoliyatining barcha sohalarida majburiy mehnatning oldini olish va unga to‘liq barham berishga doir aniq hamda amaliy chora-tadbirlar ham belgilab berildi. Shunday ekan, bu jarayonda faol ishtirok etish har birimizning fuqarolik burchimizdir. Muhtaram hamkasblar! Ammo uzoq yillar davomida shakllanib qolgan, paxta yig‘im-terim mavsumida   yanada yaqqol ko‘zga tashlanib qolayotgan, bu bilan xalqimizning sha’ni va davlatimizning nufuziga ...

20/11/2013
Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидалари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 60-сон қарори, 60-постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан

Izlash

 

So`ngi e`lonlar

12»