31/10/2013
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

SAM_0474Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боғот туман кенгаши томонидан жамоа шартномалари орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда. 

Жамоа шартномаси тадбирларининг бажарилишида асосий эътибор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, мархум касаба уюшма аъзолари оилаларига манзилли ёрдам кўсатиш, якка-ёлғизлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оила фарзандларини ҳар томонлама қўллаб қуватлаш, соҳа ходимларининг ногирон фарзандларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида туман кенгаши томонидан 126 нафар кам таъминланган оила аъзолари рўйхатга олинган бўлиб, 2013 йил “Обод турмуш йили” дастур тадбирларининг бажарилиши доирасида 32 нафар кам таъминланган оила аъзоларига жами 2,850 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, бир нафар якка-ялғиз, Қораёнтоқ қишлоғида жойлашган 10-сон мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган А.Атаниёзов оиласига “Қурбон хайити” муносабати билан озик-овқат маҳсулотлари билан манзилли ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари “Хотира ва қадрлаш куни”, “Рамазон Хайити” “Қурбон хайити” муносабати билан 60 нафар кам таъминланган оила аъзоларига ва 15 нафар боқувчисини йўқотган касаба уюшма аъзоларига манзилли моддий ёрдам кўрсатилиб, улар ҳолидан хабар олинди. Ушбу тадбирларга туман кенгаши маблағи ҳисобидан жами 3,850 минг сўм сарфланди.

Шунингдек, 50 нафар кам таъминланган оила фарзандларига янги 2013-2014 ўқув йили арафасида 1,500 минг сўм миқдорида ўқув қуроллари олиб берилди. 2012-2013 ўқув йилида касб-хунар коллежларини битирган жами 5 нафар ўқувчилар таълим муассасаларига ишга қабул қилиниб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилиниб, устозларга бирикитилган. Бир нафар имтиёзли диплом билан битирган ўқувчига туман кенгаши томонидан 47500 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир қаторда 2013 йилда амалиёт ўтаётган коллеж битирувчиларининг 55 нафарига туман кенгаши томонидан жами 764 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

SAM_0477SAM_0536SAM_1528SAM_1532

 


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar