31/10/2013
Касаба уюшма туризми Қадимий обидалар-халқ мулки

DSC07970Президентимиз томонидан 2013 йилнинг “Обод турмуш йили” деб номланганлиги ҳамюртларимиз қатори бизни ҳам қувонтирди. Зеро, бу ҳукуматимизнинг ўз халқига кўрсатаётган ғамхўрликлари ифодасидир.

Эндиликда юртимизда “Обод турмуш йили” давлат дастури изчиллик билан бажарилаётир. Шаҳар ва туманларимизда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб бориляпти. Халқимизнинг турмуш даражаси, ижтимоий-маиший шароити яхшиланмоқда.

Жумладан, “Обод турмуш йили” дастури доирасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ўтказиб келмоқда. Касаба уюшма тизимида айниқса туризмни ривожлантириш, ишчи-хизматчилар соғлигини муҳофаза қилиш, маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Касаба уюшма аъзоларини республикамизнинг асрлар давомида сайқалланиб, эъзозланиб келинаётган қадимий шаҳарларига саёҳатларини уюштириш, Ватанимиз тарихини ўрганишлари орқали уларда Она Ватанга меҳр-муҳаббат, фахр ва ифтихор туйғуларининг шаклланишига эришиш бугуннинг талаби ва эҳтиёжига айланмоқда.

Яқинда Урганч туман ва Урганч шахридаги таълим-тарбия муассасаларидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ва аъзоларидан 50 нафари Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳатда бўлдилар. Касаба уюшмалари ва хомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ушбу тадбир давомида улар Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари – Имом ал Бухорий зиёратгоҳи мажмуаси, Регистон майдони, Гўри Амир, Шоҳи зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи ва Хўжаи Хизр мақбарасида бўлдилар. Шунингдек, Бухоро шаҳридаги бошқа кўпгина қадамжоларида бўлдилар. Шу билан бирга ушбу шаҳарлардаги бошқа диққатга сазовор жойларга бордилар. Саёҳат давомида касаба уюшма аъзолари аждодларимиз меросини ўрганиш баробарида улар томонидан яратилиб, асрларга тенгдош бебаҳо обидалар билан яқиндан танишдилар. Саёҳатчиларни мазкур шаҳарларда қад ростлаётган муҳташам ва замонавий бино ҳамда иншоотлар, ободонлаштириш ишлари ҳам бефарқ қолдирмади. Туман кенгаши томонидан уюштирилган ушбу саёҳатдан касаба уюшма аъзолари улкан таасуротлар билан қайтдилар.

Қадим ўтмишимизни, ота-боболаримиз томонидан бунёд бўлган ўша давр обидаларини асраш, уларни ўрганиш ва қадрлаш бугунги кунда ҳар бир ватандошимизнинг бурчи ва фахридир.

DSC01246 DSC01459 DSC01460 DSC01580 DSC01581 DSC01583 DSC01624


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar