04/03/2019
“Ижтимоий мулоқот: Хотин-қизларни ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояси” мавзусидаги давра суҳбати

1F2A1450

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқлиги ҳамда хотин-қизларни ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш масалаларига катта урғу берилди.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш деб номланган жорий йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги, бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз белгилаб берилди. Ҳаммамизга маълумки, касаба уюшма ташкилотлари ходимларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи йирик нодавлат нотижорат ташкилот ҳамда меҳнаткашларнинг ваколатли вакиллик органи ҳисобланади. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимида 2019 йил 1 январь ҳолатига 18 мингга яқин муассаса ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 1,5 млн. нафардан ортиқ касаба уюшма аъзолари қамраб олинган. Уларнинг эса 70 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Хотин-қизларнинг фарзанд тарбияси ва уй юмушлари ҳақ тўланмайдиган меҳнатдир. Бу ҳолат аёлларни жамиятдаги ўрни, лавозим вазифаларига турли таъсир кўрсатишини ҳам инобатга олиниши муҳим масала ҳисобланади.

Тармоқ ходимларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида тегишли вазирлик идоралар билан саккизта тармоқ келишувлари имзолаган. Тармоқ келишувлари ходимларнинг ижтимоий – иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси, уларнинг меҳнат ва дам олиши, соғломлаштирилиши, меҳнат муносабатларини янада тартибга солиш, меҳнат қонунчилиги бузилишини олдини олишга қаратилган меҳнат меъёрларини ўз ичига олган. 

1F2A1483

Касаба уюшмалари меҳнат қонунчилигига риоя қилинишини назорат қилувчи ташкилотлардан бири эканлиги боис, тегишли вазирлик ва идоралар, мутасадди ташкилотлар, Парламент вакиллари иштирокида давра суҳбати қилиш ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан ижтимоий мулоқот ўрнатиш анъанага айланган. 

Шу муносабат билан, 2019 йил 2 март куни “Ижтимоий мулоқот: Хотин-қизларни ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояси” мавзусида кенгайтирилган давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоя муаммоларини ечишда касаба уюшма ташкилотларининг роли ҳамда ижтимоий мулоқот принциплари ва меҳанизмларига алоҳида эътибор берилди. Давра суҳбатида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон Фанлар Академияси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратилиши, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш ва бу борада иш берувчилар билан кўпроқ ижтимоий музокараларга киришиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот қилишда ижтимоий масъулиятни оширишга алоҳида урғу берди.

Шунингдек, Фуқароларни кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Парламент комиссияси ва ҳудудий комиссиялар томонидан аҳолининг меҳнат соҳасига оид ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, муносиб иш ўринлари ва  меҳнат шароитини яратиш, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчилик ва Парламент назоратининг олиб борилиши,  фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши, улар билан қайта алоқа механизмининг замонавий усулларини жорий этиш ва амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтилди.

Ижтимоий мулоқот давомида касаба уюшмалари, вазирлик ва идоралар ҳамда Парламент вакиллари тизимдаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олдилар.

Давра суҳбатидан сўнг тадбир Ўзбек миллий академик драма театрида давом этди. Қадрли аёлларимиз учун бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, том маънода 8 март байрамининг хуш кайфиятини улашиш имкони яратилди.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar