10/04/2019
Муқаддас даргоҳга ташриф

Олот китоб улашиш

Давлатимиз раҳбарининг илгари сурган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуси халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ўтган қисқа муддат ичида бу ташаббуслар кенг қулоч ёзди. Хусусан, тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ишлар янада кенгайди. Ташкилот раҳбарлари ҳудудлардаги ўзлари ўқиган таълим масканига китоблар совға қила бошлади.

Президентимизнинг маърифатга йўғрилган ушбу ташаббуси маънавият булоқларимизнинг йиллар асносида, замонлар силсиласида юмилиб қолган кўзларини очди, дейиш мумкин.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши раиси Л.Бобоева ҳам ушбу мақсадда таниқли шоир Абдунаби Ҳамро билан ўзи таълим олган Олот тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюрди. Илм даргоҳидаги ўзгаришлар, ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. Мактаб битирувчиси ўқиб берган, шиоир Абдунаби Ҳамро қаламига мансуб шеърлар ёшлар томонидан илиқ кутиб олинди. Улар қизиқишлари, мақсадлари ҳақида жўшиб гапирдилар. Алишер Навоий ғазаллари, Амир Темур битиклари, Мухаммад Юсуф, Зулфияхоним шеърлари янграган мушоира билан бу давра суҳбати жуда мазмунли ўтди.

Мактаб кутубхонасига эса 22 хил номдаги 50 та бадиий адабиётлар туҳфа қилинди. Давра суҳбати давомида барча ютуқларимиз ва жамиятда ўрин топишимизда мактаб ва мактабдаги устозларнинг ўрни беқиёс таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, халқимизнинг китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларнинг онгу-тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, уларда мутолаа маданиятини қарор топтириш борасидаги самарали ишларда касаба уюшмаларнинг фаоллиги ортиб бораётганлиги айтиб ўтилди.


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar