19/04/2019
Спорт- соғлик гарови

волейбол

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган давлат дастури бандлари, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Муборак туман кенгаши ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан тузилган қўшма қарор бандларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши тизимидаги таълим муассасаларда таълим-тарбия соҳасида юқори кўрсаткичларга эришиб, самарали меҳнат қилиб келаётган, шу билан биргаликда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган 92 нафар аёллар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.    

Мусобақа жараёнида иштирокчиларга зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишн ташкил этиш учун коллежнинг малакали тиббиёт ходими жалб қилинди. Волейбол спорт мусобақаси қуръа ташлаш маросими орқали жамоалар жуфтлиги аниқланиб, ўйинлар тартиб бўйича ўтказилди. Мусобақалар якунида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 1-ўринни, 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 2-ўринни, Муборак ахборот технологиялари ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, фаол иштирокчилар номинациялар бўйича аниқланиб, ғолиб жамоларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар тақдим этилди.


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar