16/05/2019
Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори

photo_2019-05-06_14-17-47

Ўзбекистон таълим, фан ва мадният ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ёшлар бирлашмаси иш режасига мувофиқ жорий йилнинг апрел-май ойларида ташкилот ва муассасалар ходимларининг оилалари (оилавий жамоалари) ўртасида “Спорт – мустаҳкам оиламиз пойдевори” номли спартакиада мусобақаларининг туман, шаҳар ва вилоят босқичлари ўтказилди.

Мазкур спартакиадада таълим, фан, маданият ва спорт соҳаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўз оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва бир нафар ўғил ёки қизи) билан жамоавий кўринишда спортнинг бир нечта ҳаракатли ўйинлари бўйича баҳс олиб боришди. Хусусан, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Овчилар ва қуёнлар” ўйини, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз” ва кўпкураш мусобақалари орқали ўзларининг жисмоний ва ақлий имкониятларини намоён қилишди.

photo_2019-05-06_14-18-32

Спартакиаданинг иккинчи – вилоят босқичи якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида Тулегеновлар оиласи, Андижон вилоятида Аҳмедовлар оиласи, Бухоро вилоятида Қўшаевлар оиласи, Жиззах вилоятида Хазратқуловлар оиласи, Навоий вилоятида Рахмоновлар оиласи, Наманган вилоятида Шариповлар оиласи, Сурхондарё вилоятида Рўзибадаловлар оиласи, Сирдарё вилоятида Шайжигитовлар оиласи, Тошкент вилоятида Бобоназаровлар оиласи, Фарғона вилоятида Маматқуловлар оиласи, Хоразм вилоятида Хажиевлар оиласи, Қашқадарё вилоятида Кадировлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритиб спартакиаданинг Республика босқичида иштирок этишга йўлланма олишди.

Спартакиданинг Республика босқичида спортчи оилаларимизга омад тилаймиз.


Ijtimoiy himoyaga oid ma`lumotlar, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

 

So`ngi e`lonlar