07/08/2019
Оромгоҳ – дамга ҳамроҳ

Китоб

2019 йилги ёзги мавсум давомида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Китоб туман кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг 220 нафар фарзандлари Шаҳрисабз туманидаги “Зиё чашмалари” болалар оромгоҳида мароқли дам олдирилди.

Замон талаблари даражасида янгидан таъмирланган, қулай шароитларга эга бўлган “Зиё чашмалари” оромгоҳида болаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган турли тўгарак машғулотлари, сайр-саёҳатлар, айниқса “Оромгоҳ маликаси”, ”Ўзбегим ўғлонлари” кўрик-танловлари, “Ўзбекистон Ватаним – маним”, ”Китоб – маънавият кўзгуси” мавзусида ўтказилган тадбирлар ҳамда “Соғлом бола – юрт келажаги” шиори остида “Қувноқ стартлар”, футбол,  волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича спорт мусобақаларининг ташкил этилганлиги болажонларга ҳақиқий ҳузр бахш этди.

Ормгоҳда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган болалар оромгоҳ маъмурияти томонидан мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар.

 

                                                                               Эгамбердиев Бахриддин 

                                                                                       Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари

                                                                                         касаба уюшмаси Китоб туман кенгаши раиси


Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

 

So`ngi e`lonlar