16/08/2019
Жойларда мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича семинар-тренинглар ўтказилмоқда

th

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳаларда бўлганидек, таълим соҳасида ҳам катта кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, соҳа ходимларининг келажагимиз эгалари бўлган фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом фикрлайдиган ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаши учун зарур шароитлар яратиб бериш мақсадида ўқитувчи ва мураббийларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятдаги мавқеини ошириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, педагогларни ўз хизмат вазифаларига кирмайдиган қўшимча ишлар билан банд қилиш ёки мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан қатор Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича таъсирчан чоралар амалга оширилмоқда.

Аммо, айрим иш берувчилар ва раҳбарларнинг мазкур йўналишлардаги ишларга масъулиятсизлик билан қараши натижасида ҳозирги вақтда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши самарали курашишга тўсқинлик қилаётган бир қатор салбий омиллар сақланиб қолаётгани ачинарлидир.

Маълкумки, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларимизда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда, ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда, ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилиши таъкидланган.

Мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида касаба уюшма фаолларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида 2019 йилнинг бугунги кунига қадар 150 нафар касаба уюшмаси туман ва шаҳар кенгашлари раислари, 3000дан зиёд бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари учун махсус ўқув машғулотлари ташкил этилиб, уларда мажбурий меҳнат элементлари, унга йўл қўймаслик борасида амал қилиниши лозим бўлган миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

Жорий йилнинг 13-15 август кунлари Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов бошчилигида Фарғона вилоятининг Риштон тумани, Андижон вилояти Избоскан тумани ва Наманган вилояти Косонсой туманларида таълим, спорт ва маданият  соҳаси ходимлари, иш берувчилар ва ҳамкор идоралар билан биргаликда кенгайтирилган семинар-тренинглар ташкил этилди. Ушбу тренингда бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда иш берувчилар учун мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда салбий оқибатлари ҳақида батафсил тушунча берилди. Тренинг интерфаол шаклда ташкил этилиб, ижтимоий мулоқот, савол, жавобга бой бўлди.

Касаба уюшмалари меҳнат соҳасидаги мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўз вазифаларига кўра, давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга қаратилган фаолиятини изчиллик билан давом эттиради.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoyaga oid ma`lumotlar, Mehnat-muhofazasi, Qonunchilik, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar