14/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг биринчи босқичи якунига етмоқда

Бухоро

Сўнгги уч йилда мамлакатимизда халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш, таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди.

Жумладан,  мана шу ўтган вақт мобайнида халқ таълими тизимига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 та фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 21 та қарори қабул қилинди.

Охирги 3 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи ўртача 2,5 баробар оширилди. 2019 йил 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида 2020 йилда халқ таълими ходимларининг ойлик иш ҳақларини янада ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Касаба уюшмалари ҳам ўз ваколатлари доирасида халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил  28 августдаги “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловини ўтказиш тўғрисида”ги 14-2-сонли қарори асосида Республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларида узоқ йиллардан буён жамоатчилик асосида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида меҳнат қилиб келаётган фидойи ўқитувчилар ўртасидаги танловнинг биринчи босқичи якунига етмоқда.

Хоразм

Муассасаларда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ҳамда иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномалари ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатлари ва иш фаолиятини холислик, шаффофлик, ошкоралик ва адолат тамойилларига риоя этган ҳолда баҳолаш мақсадида ҳамкор идоралар вакиллари, раёсат аъзолари, таълим ва касаба уюшмаси тизимида кўп йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийларидан иборат таркибда барча босқичлар учун Комиссиялар тузилган.

расмКомиссиялар томонидан танлов қатнашчиларини баҳолашда уларнинг кенг билимли, мустақил фикрлайдиган бўлиши, ўз соҳасини чуқур ва касаба уюшмаларининг фаолият йўналишларини яхши билиши, муассасада болаларга таълим ва тарбия беришдага натижалари, Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушуниши ва қўллаб-қувватлаши ҳамда касаба уюшмалари аъзоларига етказа олиши, иш берувчилар, давлат ва хўжалик органлари билан ижтимоий шериклик асосида ишларни ташкил эта олиши, юқори касаба уюшма ташкилотлари томонидан ўтказиладиган турли кўрик-танловлардаги иштироки ва ютуқлари, жамоа шартномасини тузиш қоидаларига риоя этилганлиги ва унинг мазмуни қонун ҳужжатлари, тармоқ келишувлари ва тавсияларга мослиги, унинг бажарилиши, жамоа шартномаси шартлари бажарилишининг муҳокамаси ташкил этилганлиги, унинг белгиланган муддатда ўтказилган, муассасада ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари яратилганлиги, ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар, касб касалликларининг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилиши, бошланғич ташкилот томонидан ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар, учрашувлар, бошланғич ташкилот томонидан спортнинг оммавийлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлари каби йўналишларда фаолиятлари баҳоланмоқда.

         Танловнинг барча иштирокчиларга омад тилаймиз.

 


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar