20/09/2019
“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловининг иккинчи босқичи юқори савияда ташкил этилди

Андижон

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман (шаҳар) кенгашларида тузилган комиссиялар томонидан баҳолаш мезонлари асосида номзодларнинг фаолияти ошкора ва адолатли баҳоланиб, юқори натижа кўрсатган номзодларнинг ҳужжатлари танловнинг иккинчи босқичига  юборилди. Жорий йилнинг 16-19 сентябрь кунлари номзодларнинг ҳужжатлари ўзлари иштирокида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятлар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси қошида тузилган  комиссияда муҳокама қилинди. Комиссия аъзолари томонидан барча номзодлар баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланиб, ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан, жами 42 нафар номзодларга танловнинг Республика босқичига иштирок этишга йўлланма берилди ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo_2019-09-20_18-01-41

Мазкур танловга иштирок этиш учун Низомга мувофиқ таълим муассасасида 20 йилдан ортиқ педагогик, 10 йилдан ортиқ касаба уюшмаси тизимида фаолият кўрсатаётган 1 135 нафар номзодлардан 42 нафарининг ҳужжатлари эндиликда тановнинг Республика босқичида кўриб чиқилади ва ҳар бир ҳудудан бир нафардан, жами 14 нафар номзодлар сараланади.


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar