04/10/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловида фаол иштирок этинг

расм

Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда тажриба алмашишни ташкил этиш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ташкил этилмоқда.

Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик қилаётган, 35 ёшгача бўлган иш берувчилар иштирок этиши мумкин. Танлов тармоқ касаба уюшмалари тизимида уч босқичда, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичи шаклида ўтказилади.

Танловни ўтказишдан мақсад ёш Иш берувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя қилиш орқали Иш берувчиларга ҳар қандай обрўси ва ишончини сақлаб қолинишини тушунтириш, муносиб меҳнат шароитлари яратган Иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат жамоасида иш унумдорлигини янада ошириш, соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборат.

Танлов уч босқичда:

I босқич – 10-20 октябрь кунлари туман, шаҳар босқичи туман, шаҳар ташкилий қўмита раҳбарлигида.

II босқич – 5-10 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи тармоқлараро ҳудудий ташкилий қўмита раҳбарлигида.

III босқич – 20-25 ноябрь кунлари республика-тармоқлар миқёсида ташкил этилади.

Танловда иштирок этиш учун корхона, ташкилот ва муассасанинг паспорти, сўнги икки йилда жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан иш берувчи, касаба уюшмаси ва тегишли комиссия далолатномалари нусхалари, маълумотнома-объективка, паспорт нусхаси, ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхаси, 2 та оқ фондаги фотосуратлар тақдим этилади.

Танлов ғолиблари касаба уюшмалари томонидан қимматбаҳо совғалари ва диплом билан тақдирланади.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Mehnat-muhofazasi, Tashkiliy faoliyat, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

 

So`ngi e`lonlar