10/10/2019
Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун ўқув ташкил этилди

укув маркази

Режага мувофиқ, 2019 йил 7-12 октябрь кунлари 25 нафар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг раислари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши “Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув ташкил этилди.

Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан жалб этилган тингловчилар учун ташкил этилган ўқув дарсларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнато муносабатлари вазирилиги мутахассислари, шунингдек таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари томонидан дарслар олиб борилмоқда.

Ўқув режага асосан ҳафта давомида касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, меҳнат жамоаларида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил этишнинг асосий йўналишлари, Бош келишув, тармоқ, ҳудудий келишувлари ва жамоа шартномалари: музокаралар, қабул қилиш, муҳокама ва ҳисоботлар, касаба уюшма ташкилотларида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва унинг Конвенциялари, меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари, меҳнат муҳофазасига оид қоидаларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш, касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар мавзуларида дарслар олиб борилади.

расм 2

Шунингдек, касаба уюшмаси ташкилотларида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Тошкент туман кенгаши тасарруфидаги бошланғич ташкилотлар фаолияти билан танишиш бўйича амалий машғулотлар ҳам олиб борилди. Хусусан, тингловчилар Тошкент тумани Мактабга таълим бўлими бошланғич касаба уюшма ташкилотида бўлиб, ўзаро тажриба алмашишди.


Bosh sahifada aylanish, Tashkiliy faoliyat, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar