18/10/2019
Тил – миллат кўзгуси

photo_2019-10-19_09-21-33

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2019 йил 18 октябрь куни "Тил – миилат кўзгуси" мавзусида Маънавият соати ташкил этилди.

Барчамизга маълум, бундан 30 йил аввал, яъни Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган. Шунингдек, 1995 йил 21 декабрда ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур ҳужжатда “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадриятдир”, – дейилади.

photo_2019-10-21_14-02-51

Маънавият соатида педагогика фанлари доктори, профессор, ҳозирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Муҳаммаджон Қуронов ўз маърузалари билан иштирок этди. 

Маърузачи ўз нутқида, ўзбек тилининг келиб чиқиши, тарихий ривожланиш ва бугунги тараққиётдаги аҳамияти ҳамда миллат бардавомлигининг асоси эканлиги тўғрисида айтиб ўтди. 


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar