09/11/2019
“Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди

3

Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабалари ўртасида “Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Танловда институт бешта факультетининг беш жамоаси иштирок этишди. Кўрик-танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат соҳасидаги манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси тўғрисидаги билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, мустақил ҳаётга йўл олишларида кўмаклашиш, уларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек жамоа шартномаси тўғрисида дастлабки тушунчаларни бериш, ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

2Кўрик-танлов давомида иштирокчиларнинг касаба уюшмалари фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юқори даражада ўзлаштирганликлари намоён бўлди.

1Шунингдек, улар жамиятда учрайдиган ижтимоий, касбий муаммоларни саҳна кўриниши орқали намойиш этиб,  уларнинг ечими бўйича ҳам таклифларни беришди. Кўрик-танлов якунида институтнинг мактабгача таълим факультети 1-курс талабалари ғолиб бўлишиб, касаба уюшмаларининг совғалари билан тақдирланди.


Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

 

So`ngi e`lonlar