05/12/2019
“Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори!”

1

    2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармалари билан ҳамкорликда “Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.

   Ушбу тадбирга Тошкент шаҳар барча туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълими бўлимлари мудирлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ташриф буюрдилар.

   Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевичлар ўз нутқларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларининг кафолат манбаи” мавзусида маъруза қилди.

21

    Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўйича масъул ташкилотчиси А.Рахмонов томонидан ташриф буюрган тадбир иштирокчиларга “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” юксак ғоя асосида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилотлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

     Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз 28 йил давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва салоҳиятидан далолат беради.

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва Қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ  ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар Қонун олдида тенгдирлар.

3

    Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, инновацион ва индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда.

    Халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилиш фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

    Айнан шу учун Бош Қомусимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш барчамизнинг шарафли бурчимиздир.

   Хусусан, ишчи кучига бўлган талабни рағбатлантириш, иш ўринларини ҳимоялаш, ижтимоий муҳофаза тизимини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда, мунтазам равишда энг кам иш хақи ва ижтимоий трансферт бўйича тўловлар миқдори оширилмоқда, бюджет соҳаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимлари жорий қилинди.

     Биз “тарбия гўдакликдан бошланади” деган ҳикматли сўзга амал қилиб, таълим-тарбия соҳасидаги ўзгаришларни унинг қуйи босқичи – мактабгача таълим тизимидан бошладик. Сўнгги йилда юртимизда кўпгина мактабгача таълим муассасалари қурилиб топширилмоқда. Давлат, хусусий, давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо этилаётган мактабгача таълим муассасалари сўнгги бир йилда кўлами кескин ошди. Хусусан, булар орқали  янги иш ўринларини яратилишига эътибор қаратилмоқда.

6

     2019 йил 11 ойи мобайнида мавжуд шароитлардан келиб чиққан ҳолда таълим муассасалари ходимларини маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкил этиш мақсадида турли маданий масканларга – театр, музей, санъат саройларига 45 054 нафар ўқитувчиларнинг ташрифлари ташкил этилди.  Бу мақсадларда 571,3 млн. сўм маблағ ажратилган.

     Байрам тадбирлари, Август кенгашлари, юбилейларда 21 954 нафар ходимларга қимматбаҳо совғалар топширилиб,  811,5 млн. сўм маблағ сарфланди.

   Республикамиздаги диққатга сазовор шаҳар ва қадамжоларга туристик ташрифларга 3 895 нафар ходимлар жалб этилиб, бунга 431,5 млн. сўм сарфланди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ҳамда туман бўлимлари билан ҳамкорликда тармоқ касаба уюшмаси органлари турли тадбирларни ҳамкорликда “Йил ўқитувчиси”, “Йил тарбиячиси”, халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари ҳамда уларнинг устозларини тақдирлаш, Август кенгашлари тадбирлари ўтказиб келмоқда.

4

    Касаба уюшмаси томонидан “Энг масъулиятли ёш иш берувчи”, “Энг намунали бошланғич ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши ташкилот”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича энг яхши вакил”, “Ўз касбининг моҳир эгалари”, “Йилнинг энг фаол тарбиячиси”, “Йилнинг энг фаол маданият ходими” каби танловлар туман, шаҳар ташкилотлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

     Бундан ташқари шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 28 августдаги 14-2 сонли “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” Республика танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами арафасида Республика босқичи ташкил этилди. Танлов якунларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 96-мактаб ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшмаси раиси Сайдалиева Гулсара Ёркиновна Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Дипломи ва эсдалик совға – Ноутбук билан тақдирланди.

     Жорий йилнинг 11 ойи давомида ўқитувчилар ва педагог-ходимлар ўртасида қувноқ-стартлар, оилавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, Тошкент шаҳри бўйича 3 607 нафар таълим муассасаси ходимлари иштирок этишди ва 478,1 млн. сўм миқдоридаги совғалар билан  рағбатлантирилдилар.

     Ўқитувчилар ва ўқувчиларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида турли тадбир ва танловлар ўтказилмоқда.

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси асосида Ҳукумат раҳбарлари, депутатлар, вазирлик, идора, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан ўзлари ўқиган таълим муассасаларига “Book challenge” акцияси доирасида 2019 йилнинг ҳисобот даврига қадар таълим муассасаларининг кутубхоналарига собиқ битирувчилар, зиёлилар томонидан бадиий адабиётлар беғараз тақдим этилмоқда. Туман кенгашлари томонидан ҳам акция давомида 663 та китоблар таълим муассасаларига улашилди.

5     2019 йил болаларни соғломлаштириш мавсумида жами 1 390 нафар болаларимиз Тошкент вилоятининг тоғ ёнбағридаги оромгоҳларда дам олдирилди.

   Санаторийларда 2 051 нафар ва дам олиш уйларига 745 нафар ходимлар касаба уюшмаси бюджети ва ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан имтиёзли йўлланмалар ажратилиши орқали соғломлаштирилиб, дам олдирилди.

   Тадбир дастури бўйича Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи Мамажонов Авазжон Каримжонович “Таълим соҳасида амалга оширилган муҳим ислоҳотларнинг Тошкент шаҳар ташкилотларида амалга оширилиши”, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи Пак Жанна Герасимовна “Мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги муҳим вазифалар” тўғрисида ахборот бериб ўтишди.

    Тошкент шаҳар прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Абдуллаев Бобур Тохирович тадбирда иштирок этиб, Тошкент шаҳар таълим муассасаларида вояга етмаган ёшлар – ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ахборот берди.

    Ўзбек Миллий академик драма театри артисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов йиғилган мехмонларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан табрик сўз айтди.

     Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов ўз табрики билан тадбирни байрамона руҳ билан тўлдирди.

    Тадбир якунида ташриф буюрган мехмонларга тантанали равишда касаба уюшмаси томонидан Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар топширилди.

 

 


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar