29/11/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ғолиблари аниқланди.

Безымянный

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва ҳамкор вазирликлар ўртасида имзоланган тармоқ келишувлари ижросини таъминлаш, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг барча босқичларида жами 769 нафар иш берувчилар иштирок этишди. Танлов шартларига кўра, 35 ёшгача бўлган иш берувчилар – иштирокчилар ўз меҳнат жамоаларида сўнги икки йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва жамоа шартномасида ходимлар учун кўзда тутилган кафолатларга риоя этилиши ҳамда имтиёзлар, меҳнат ҳуқуқларига оид бандларининг бажарилиши (Меҳнат кодексининг 78, 84, 103, 143, 144, 150, 203, 224, 227, 228, 2281, 229, 230, 231, 233, 234, 235, 236, 237, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246, 2471-моддалари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори талабларига риоя қилиш, касаба уюшма қўмитасига яратилган иш шароитлари (хона мавжудлиги,  жиҳозланиши ва бошқалар) кўргазмалар ташкил этилиши, касаба уюшма бурчаги мавжудлиги, жамоада сўнги икки йилда меҳнат низоларининг мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари”га риоя этилиши, Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил тўғрисида”ги Тартибга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 18 декабрда 196-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) риоя этилиши, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) риоя этилиши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июндаги “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 200-сон буйруғига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) риоя этилиши, меҳнат жамоаси ходимларининг касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган танлов ва тадбирлардаги иштироки каби йўналишда баҳоланди.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг республика босқичи иштирокчилари Ташкилий қўмита томонидан баҳоланиб,  1-ўринга Жиззах шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Мухамадиев Дилшод Аслитдинович, 2-ўринга Деҳқонобод туманидаги 70-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Тулаев Мусурмон Шавкатович, 3-ўринга Қўшкўпир туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Рахимов Валижон Қадамбоевичлар муносиб деб топилди.

Ғолиблар Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

 

So`ngi e`lonlar