06/01/2020
Эътироф

1470479345_umid2

Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бир гуруҳ таълим фидоийлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, “Дўстлик”, “Шуҳрат” каби нуфузли давлат мукофотлари педагогларимизга янада катта эътироф десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими ривожига муносиб ҳисса қўшиб давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог ходимларни санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли (бепул) шартларда соғломлаштириш тартиби тўғрисида”ги Қўшма қарорига мувофиқ, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагоглар касаба уюшмалари ташкилотларидан бир марталик имтиёзли (бепул) йўлланма олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

Шунга мувофиқ, жорий йилда давлат мукофотлари совриндорлари бўлган 89 нафар педагогларимизга қишки таътил даврида “Умид гулшани” санаторийсида соғломлаштириш учун бепул йўлланма ажратилди. 2020 йил 3 январдан бошлаб ўқитувчиларимиз муолажаларни бошлашди.

Улар учун санаторийда учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган.


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar