24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ

K8ikHo15796758827572_b

Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар.

Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади.

Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги энг муҳим ва дадил қадамлардан бири бўлди десак, муболаға эмас.

Ёшларимизнинг илмга чанқоқлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун таълим тизимининг бошланғич қисмидан бошлаб академик таълимгача берилган улкан эътибор, шунингдек барча соҳада замон талаблари ва стандартларининг жорий этилиши иқтисодий ва демократик ислоҳотларни амалга оширишга асос бўлади.

Хусусан, мактабгача таълимда қамровнинг ўсиб бориши, янги мактаблар, олий ўқув юртлари, маданият ва спорт муассаларинининг барпо этилиши ҳамда ёшларни олий таълимга қабул қилиш квоталарининг ошиши натижасида, мамлакатимиз илмий салоҳиятининг бир неча марта юксалиши билан бир қаторда замонавий билимларга эга кадрларга бўлган эҳтиёжни, яъни янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин яратади.

Билимнинг аҳамиятини болаликдан сингдирсак, тўғри тарбия берсаккина, келажак авлод маърифатли  бўлиб шаклланади.

Юқоридаги ислоҳотларни амалга ошириш механизмларига эътибор берсак, илм-фанни, маърифатни юксалтиришда ҳам фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, педагогларнинг ижтимоий ҳимояси, педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш, олий таълимда талабалар сонини оширишни тўлов-шартнома асосида эмас, грант квоталарини икки марта кўпайтириш орқали амалга оширишилиши,  педагогик таълимнинг 6 та йўналишида таълим олаётган талабаларнинг ортиқча харажатлари ва вақтларини тежаган ҳолда ўқиш муддати уч йил этиб белгиланиши яққол мисол бўла олади.

Шунингдек, ёшлар кўп вақтларини аудиторияларда эмас, амалиётларда, хориж тажрибасида ижобий натижалар берган мустақил таълимга асосий урғу берилмоқда. Олий таълимда мутаххассисликка алоқаси бўлмаган фанлар икки баробар камайтирилиши кадрлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.

Мамлакатимизда олий маълумот оламан деган ёшларга шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратамиз деган сўзлари ҳаммамизни қалбимизни қувончга тўлдиради.

Мурожаатномада хотин-қизлар масаласига алоҳида тухталдилар, ўсиб келаётган қизларимизни олий ўқув юртларига кириб ўқишлари учун имтиёзлар берилиши, уларга алоҳида грант ўринларини ажратилиши ва бу ўринларга жойлардаги хотин-қизлар ташкилотлари йўлланмаси орқали тавсия этилиши жамиятда хотин-қизларимизга қаратилган эътибор самараси бўлиш билан бирга жамоат ташкилотлари ролини ҳам оширилишига хизмат қилади.

Президентимиз ҳар томонлама мукаммал ва самарали бошқарув тизимини яратиш бўйича вазифаларга тўхталиб, нодавлат ва нотижорат ташкилотларига ишонч  билдиришлари касаба уюшмалари учун ҳам беқиёс масъулият юклайди.

Мурожаатномада, Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим масалаларга доир қарорларни қабул қилишда жамоатчилик билан маслаҳатлар, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш мажбурийлигини аниқ белгилаш кераклиги айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, айнан, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасида “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бажариш бўйича иш берувчиларнинг фаолиятига тааллуқли бўлган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида жамоатчилик эшитувларини ўтказиши мумкин”лиги белгилаб берилган.

Шу муносабат билан, тармоқ касаба уюшмалари аъзоларимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига оид ҳужжатлар қабул қилинаётганда ва уларнинг тўлақонли ижроси таъминланишига кўмаклашишда жамоатчилик назоратини олиб боришлари  лозим бўлади.

Тармоқ касаба уюшмалари бундан кейин ҳам Мурожаатномадаги мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, жамоатчилик назорати, ижтимоий шериклик ва ўзининг позициясидан келиб чиқиб, фуқароларимиз, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириш йўлидаги Президентимизнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Сўзимиз аввалида таъкидланганидек, муҳтарам Президентимиз томонидан янграган бу тарихий Мурожаатнома нафақат таълим тизимидаги балки, барча соҳалардаги бошланган улкан ўзгаришларга халқимиз бир тан, бир жон бўлиб, келажак олдида тараққиётга эришиб, ғолиблар қаторида тарихни яратадиган авлод сифатида қолишга шубҳа қилмаймиз.

Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoya, Madaniy-ma`rifiy, Tashkiliy faoliyat, Yangiliklar, Yoshlar birlashmasi

Izlash

So`ngi e`lonlar