26/02/2020
ЎзФА Биорганик кимё институтида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

photo_2020-02-26_19-19-47

Ўзбекистон Фанлар академияси О.С.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институтида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.  

☝️Аввало қўмита раиси б.ф.д. проф. Бабаев Б.Н. 2015 йил март ойидан 2020 йил февраль ойи мобайнида касаба уюшмаси томонидан  олиб боргани ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди. Сўзга чиққанлар касаба уюшмасининг ўтган давр мобайнида олиб борган ишларини қониқарли деб баҳхоладилар. 

☝️Институт директор ўринбосари академик Аббосхон Тўраев сўзга чиқиб бугунги кунда илм-фанга алоҳида эътибор каратилаётганлигини таъкидлаб  касаба уюшмалари олдида турган вазифалар хусусида таклифлар киритди. Йиғилишда қўмитанинг  янги таркиби, ЎзФА БКУ ташкилоти конфренциясига делегат сайланди.

☝️ Сўнгра 2018-2020 йиллар тузилган ЖШсининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан томонлар ҳисоботлари тингланди ва 2020 йил учун қўшимчалар киритилиб  қарор қабул қилинди. 

❇️☝️ Йиғилишда ЎзФА БКУси раёсат аъзоси Б.Мирзаев  ва УзФА БКУ бош хисобчиси Б.Розиқов иштирок этди.

 


Yangiliklar, Без рубрики

Izlash

 

So`ngi e`lonlar