03/03/2020
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди.

photo_2020-03-02_21-39-51

☝️ Мазкур тадбирда илм-фан, таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган педагоглар, фаҳрийлар, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда кўплаб касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар.

Мазкур тадбирда олдинги тадбирлардан фарқли ўлароқ, таълим муассасаларида хизмат қилаётган педагоглар билан бир қаторда техник ходимлар, шу жумладан фаррошлар, иш юритувчилар ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. photo_2020-03-02_21-39-55

✅ Тадбирни Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов очиб берди ва тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, бунда тармоқ касаба уюшмаси ташкилотларнинг роли, ютуқлар ва камчиликлар ҳақида батафсил тўҳталиб ўтди. Соҳада фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратилиши, уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш, хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш ва бу борада иш берувчилар билан кўпроқ ижтимоий музокараларга киришиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича кўпроқ тарғибот-ташвиқот қилишда ижтимоий масъулиятни оширишга алоҳида урғу берди.

Фидоий хотин-қизларимизга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари топширилди.

Сўнгра тадбир Ўзбек миллий академик драма театрида давом этди. Қадрли аёлларимиз учун бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб, том маънода 8-март байрамининг хуш кайфиятини улашиш имкони яратилди.

photo_2020-03-02_21-40-35photo_2020-03-02_21-40-43


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar