10/03/2020
Зулфияхоним издошлари

photo_2020-03-13_15-45-22

Хамон эътиқодим хақиқат ҳакдир

Сўзлайман юзимни тутиб Каъбага

Емира олмайди уткинчи тақдир

Осуда утмокда,рухим абади

                                                                                                         Эъзозлар, ардоклар учун ташаккур

Асли сиз офтобим мен зиёсиман

       Тонгларингиз кулсин дориломон хур

       Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман

Бу йил бахор юртимизга ўзгача қувончлар билан ташриф буюрди. Бутун олам бахор таровати билан яшнамокда. Байрамлар қўшалок бўлиб дилларга қувонч бағишламокда. Айникса,бизни мактабимизда барчанинг кўзларида кувонч порлаб турибди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан  республикамиздаги бир гурух қизлар аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишидаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт ,маданият ва санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятидаэришган алохида ютуқлари учун  28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур мукофотга сазовор бўлганлар орасида умумий ўрта таълим мактабларида  таълим олаётганлар 6 нафар иқтидорли ўқувчилар ҳам бор. Шулар жумласидан, Боёвут туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мухаммадиева Ситора Шухратжон кизи. Ситора мактабга илк келган давридаёк ўзининг ноёб истеъдоди билан туман ва вилоят тадбирларида фаол иштирок этиб қолмасдан балки, халқаро танловларда хам фахрли ўринларни эгаллаб келди.2 019-йил Россия давлатининг Сочи шахрида ўтказилган “ХIХ Международный фестивал-конкурс детского и юношеского», «БЕРЕГ ПОБЕДА»да иштирок этиб 1-ўринни қўлга киритди. Сирдарё вилоятида ўтказилган “Юлдузча”кўрик танловида ҳам қатнашиб фахрли 1-ўринни эгаллади. Бундан сўнг туманимизда ўтказилган “Зулфияхоним қизлари” кўрик-танловида хам муносиб иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.photo_2020-03-13_15-45-25

Ушбу танлов бўйича вилоятда хам иштирок этиб фахрли 1-ўрини эгаллаб республика босқичига йулланма олди.

Республика босқичида хам иштирок этиб ғолибликни қўлга киритди.

2020-йил 7-март куни Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

9-март куни Мухаммадиева Ситорани мактабимиз жамоаси ўқувчилар, ота-оналар билан қизгин, тантанали кутиб олинди. Ушбу тадбирга Сирдарё вилояти Халк таълими бошқармаси бошлиғи Абдурахмонов Абдушокир Абдукаримович ва Боёвут тумани халқ таълими булими мудири Қўлдошев Эркин Латиповичлар, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси мактабимизга ташриф буюрдилар ва Мухаммадиева Ситорага ўз эсталик совғаларини   топширдилар.

Давлат мукофотига лойиқ кўрилган ёш иқтидорли ўқувчимиз келгусида ўқишда, илмий ва ижодий фаолиятида ҳам тенгдошларига ибрат бўлиб, жамият ҳаётида фаол иштирок этишига ишонамиз.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани

4-умумий ўрта таълим мактабининг

маънавий маърифий ишлар бўйича

директор ўринбосари

Ўринбоева Наргиза Облоқуловна


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar, Без рубрики

Izlash

 

So`ngi e`lonlar