25/06/2021
“СИЗ МЕҲРСИЗ, САБР ТИМСОЛИ, ҚАЛБИМИЗГА НУРСИЗ, УСТОЗЛАР!”

“СИЗ МЕҲРСИЗ, САБР ТИМСОЛИ, ҚАЛБИМИЗГА НУРСИЗ, УСТОЗЛАР!”photo_2021-06-25_11-14-31

                Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  2020  йил  6  ноябрдаги  “Ўзбекистоннинг  янги  тараққиёт  даврида  таълим-тарбия  ва  илм-фан  соҳаларини  ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли фармонининг  9-банди ижросини  таъминлаш  мақсадида  қабул  қилинган  Ўзбекистон  Республикаси  Халқ таълими  вазирлиги  ва  Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгаши  Раёсатининг  2020  йил  14 декабрдаги  54  қ/қ  ва  01-16  “с”  сонли  “Халқ  таълими  тизимидаги  муассасаларда  меҳнат  қилаётган  ходимларни  санаторияларда  соғломлаштириш ишларини ташкил этиш ишлари тўғрисида”ги қўшма  қарорига асосан 2021 йилда  Бухоро вилоятида  341 нафар   тармоқ  тизимидаги  меҳнатда  ўрнак  кўрсатган  туман, шаҳар халқ  таълими  бўлимлари  мудирлари,  методистлари,  ўрта  умумтаълим  муассасалари  директорлари ҳамда тизимда рейтинг кўрсаткичлари бўйича 1-5 ўринда бўлган ўрта умумий таълим мактабларининг ўқитувчиларини  касаба  уюшмалари  тизимидаги  санаторияларда  соғломлаштириш  кўзда тутилган.  

Жорий йилнинг январь –май ойларида  104 нафар халқ таълими тизими ходимларига  “Мохи –хосса ” санаторийсида  дам олиш учун  бепул йўлланма берилди.   Ёзги таътил ойларида  130 нафар ўқитувчиларга ана шу имтиёзга асосан соғлиғини тиклаб олади. Ҳозирги кунда  40 нафар  вилоятимизнинг энг илғор  ўқитувчилари санаторийда  дам олаяпти. 

     Жорий йилнинг  17 июнь куни  таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан  “Ситораи Мохи хосса”  санаторийсида  “Сиз меҳрсиз, сабр тимсоли, қалбимизга нурсиз, Устозлар!” мавзуида   бадиий-мусиқий кеча ўтказилди. Тадбирни  Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси  бошлиғи  Д.Н.Мустафаева  очиб,  юртимизда  ўқитувчи   мақомини кўтариш, устоз –мураббийларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида  Презитентимиз томонидан амалга оширилаётган ишллар ва бухоролик халқ таълими ходимларининг бугунги кундаги ютуқлари ҳақида  батафсил сўзлади.    Тармоқ касаба уюшмаси республика Кенгашининг Бухоро вилоят бўйича масъул ташкилотчиси  Р.Носирова   касаба уюшмаси  томонидан устоз-мураббийларга  берилаётган имтиёзлар, яратилаёган шароитлар тўғрисида  гапирди.   

           Тадбирнинг мушоира қисмини    шоир   Шодмон Сулаймон    ўзининг  шеърлари билан бошлаб берди. Санаторийда дам олаётган  ўқитувчилар  мушоирани давом эттиришди.   Шеърхонликда  фаол иштирок этган ўқитувчиларга Шодмон Сулаймоннинг  янги шеърий тўплами   иуҳфа этилди. 

           Тадбирда сўз олган   Қоракўл туман 43-ИДУМ ўқитувчиси Кораев Сувон Усмонович, Жондор туман 2-ИДУМИ ўқитувчиси Камолова Муҳаррам Комил қизи, Вобент туман 6-ИДУМ ўқитувчиси   Кузиева Зилола Эсановна   устоз – мураббийларга эътибор ва ғамхуўрлик учун миннатдорчилик  билдиришди. 

           Шўх куй-қўшиқлар   тадбириштирокчиларига хушкайфият бағишлади.

 


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar