16/01/2014
Армиямиз тинчлик ва тараққиётимиз поспони

1 (1)     Ангрен шаҳар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши ва шаҳар Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда 2014 йил 14 январ куни “Армиямиз тинчлик ва тараққиёт поспони” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ангрен шаҳар мудофаа бўлими бошлиқ ўринбосари, офицер ва сержантлари, шаҳаримиздаги 42219-сонли харбий қисм харбийлари, шаҳардаги академик лицей ва касб ҳунар коллежларнинг 3-босқич ўқувчилари, чақириққача ёшларни тайёрлаш фани ўқитувчилари, афғон уруши қатнашчилари, касаба уюшма етакчилари ҳамда барча таълим муассасалари раҳбарлари таклиф этилди. Тадбир Ангрен шаҳридаги 9-мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди.

    Тадбирни шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Э.Карабаев кириш сўзи билан очиб берди. Ундан сўнг Ангрен шаҳар мудофаа бўлими бошлиқ ўринбосари Булов Виктор Геннадиевич “Армиямиз тинчлик ва тараққиётимиз поспони” мавзусида маъруза қилди. У миллий армиямизнинг тарихи ва ҳозирги кунда армияга берилаётган эътибор ҳақида сўзлади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Мудофаа тўғрисида”ги, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар мамлакатимизда барқарорликни таъминлашдаги роли ҳақида ҳамда Президентимизнинг ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлашга асос бўлганлиги билан таништирди. Маърузадан сўнг сўзга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши раиси Р.Газиева сўзга чиқиб барча харбийларни, тадбир қатнашувчиларни Ватан ҳимоячилар куни билан табриклади. Сўнгра сўзга барча таълим муассасалари раҳбарлари номидан 29-умутаълим мактаби директори З.Шокирхонова муборакбод этди.

    Табриклардан сўнг “Санъатим сенга обод юртим” кўрик танловининг ғолибларининг байрам концерт дастури намоий этилди. Концертда   Вохиджон Абдувалиев, Хакимов Мунисхон, Гибадулина Елена Ринатовналарнинг чиқишлари барчага манзур бўлди. Шунингдек 43-умумтаълим мактабнинг рақс дастаси, 34-меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган рақс, 18-мактаб ўқувчиларининг харбий чиқишлари, 26 ва 28-умумтаълим мактаб ўқувчиларининг чиқишлари ҳам барчани завқлантирди.

    Тадбир сўнгида бир қанча харбийлар, интернационал уруш қатнашчилари, фахрий устозлар, ёшларни чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари, касаба уюшманинг фаоллари шаҳар кенгашининг совғалари ва фахриқ ёрлиқлари билан тақдирландилар.

    Ангрен шаҳридаги барча таълим муассасаларида Ватан ҳимоячилар кунига бағишланган “Харбий ватанпарварлик” оммавий ватанпарварлик ойлигида иштирок этишди. Масалан: 8, 18, 25-умумтаълим мактабларида ва политехника касб ҳунар коллежида шаҳардаги 42219-сонли харбий қисм харбийлари ва муддатли харбий хизматчи аскарлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Академик лицей, ахборот ва сервис касб-ҳунар коллежи ҳамда 22, 28, 33-умумтаълим мактабларида педагог ходимларга, ўқувчи ёшларга миллий армия учун ғурурланиш туйғусини оширишга қаратилган, Ватан тақдири учун даҳлдорлик ва маъсулиятни тарбиялашга йўналтирилган ҳамда амалга оширилаётган харбий ислоҳатларни етказувчи маърузалар ва учрашувлар ташкил этилди. 26, 29, 43-умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини ҳимоя қилаётган фарзандларнинг оналари билан учрашувлар ташкил этилди. Ўқувчи-ёшларга миллий армия учун ғурурланиш туйғусини оширишга қаратилган, Ватан тақдири учун даҳлдорлик ва маъсулиятни тарбиялашга йўналтирилган ҳамда амалга оширилаётган харбий ислоҳатларни етказувчи “Маънавият соатлари” ва харбий хизматда узоқ йиллар ишлаб халқимизнинг осойишталигини муҳофаза этган кекса фахрийлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.

2 (1)578


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar