16/01/2014
14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”

1    Таълим, фан ва маданият ходилари касаба уюшмаси Қибрай туман кенгаши раёсатининг 2013 йил 28 декабрдаги 14-январ “Ватан химоячилари куни” байрами муносабати билан таълим муассасаларида ва туман марказида маданий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида”ги 7-3 сонли қарорига мувофиқ бир мунча тадбирлар ўтказилди.

Барча муассасаларда байрамга бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилиб, уларда миллий армия, ички ишлар органлари хизматчилари ва фахрийларидан 73 киши қатнашди. Умумтаълим мактабларида байрамга бағишланган спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди ва уларда жами 5300 нафар ўқувчилар қатнашди.

Тумандаги 1, 2 ва 3-болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган республика мактаблари ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари таркибига кирадиган спорт мусобақалар ўтказилиб, уларда тоифаларга қараб 100 нафар ғолиблар аниқланди ва совринлар билан рағбатлантирилди.

   Туман таълим тизимидаги муассасаларда ишлаб кетган 3 нафар иккинчи жаҳон уруши, 3 нафар байналминалчи жангчи, 1 нафар чернобил фожеаси,         1 нафар ҳалок бўлган ички ишлар ходими турмуш ўртоғи хамда 29 нафар Ўзбекистон Миллий Қуролли Кучларида хизмат муддатини ўтаган захирадаги аскарлар 11 январ куни туман марказидаги 1-мактаб спорт залига йиғилишди. Ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол турлари ва “Кувноқ стартлар” ўйинлари асосида кўрик-талов бўлиб ўтди.

    Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Ходжаева, Ж.Носиров, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини иетодик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Р.Мусаев ва бўлим ходимлари иштирок этдилар. Тадбир якунида қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди ва улар учун байрам дастурхони ёзилди.

1 (2)


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar