24/01/2014
Тармоқ келишувлари ижроси

Рисунок1       2014 йил январ ойида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши ўртасида 2012-2014 йиллар учун тузилган тармоқ келишувининг 2013 йилдаги ижроси юзасидан қўшма қарор имзоланди.

     Тармоқ келишувларининг ижросини назорат қилувчи комиссия томонидан тайёрланган маълумотномаган кўра жорий йилда тармоқда сезиларли ишлар амалга оширилган. Жумладан:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорида белгиланган талабларни амалга ошириш мақсадида тизим бўйича 91 нафар тренер-ўқитувчилар махсус тайёрланиб жойларда 3835 нафар хорижий тил ўқитувчилари махсус малака ошириш курсларидан ўтказилди.

      2013 йилда 31 585 нафар педагог кадрлар аттестациядан ўтказилиб, уларга тегишли тартибда малака тоифалари берилди. Ҳозирда жами тизимда фаолият юритаётган ҳамда 2014 йилда аттестациясидан ўтиши лозим бўлган педагог кадрлар рўйхати шаклллантирилиб, жами 22941 нафар, шу жумлдан 15152 нафар умутаълим фанлари, 6195 нафар умумкасбий фанлари ўқитувчилари ва ишлаб 1594 нафар чиқариш таълими усталари рўйхати ДТМга тақдим этилди.

     Тармоқ касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан “Устоз-шогирд” тизимига асосан коллеж ўқувчиларига меҳнат муносабатлари бўйича давра суҳбати уюштирилди. 29-30 май кунлари Тошкент шаҳарнинг Мирзо-Улуғбек ҳамда Чилонзор туманида жойлашган тармоққа қарашли коллеж ўқувчилари билан, 29 май куни Тошкент шаҳар Чилонзор педагогика коллежи ҳамда 30 май куни Мирзо Улуғбек геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ўқувчилари билан меҳнат муносабатлари бўйича давра суҳбатлари ўтказилди.

     Жорий йилнинг 6-7 июнь кунлари Қашқадарё вилояти чекка туманлари 20 (40 нафар, 1 та гуруҳ раҳбари) жуфт кам таъминланган ўқитувчи ва маданият ходимлари оилаларининг Тошкент шаҳрига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.

    Жорий йилнинг 21-22 август кунлари Бухоро вилояти чекка туманлари 15 жуфт кам таъминланган ўқитувчи ва маданият ходимлари оилаларининг Хоразм вилоятига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди.

    Жорий йилнинг 23-24 август кунлари Хоразм вилояти чекка туманлари 15 жуфт кам таъминланган ўқитувчи ва маданият ходимлари оилаларининг Бухоро вилоятига 2 кунлик саёҳати ташкил этилди (8,0).

    2013 йилнинг 27 апрель куни Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ва “Меҳр-мурувват” фонди билан ҳамкорликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг “Наврўз ва қадриятлар” кўрик-танловида иштирок этилди. Танлов ғолиби Марказий кенгашнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

     Касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ҳам касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу коллежларнинг иш берувчи корхоналар билан кооперация алоқаларининг турли шаклларидан фойдаланиши, бу масалага туман ва шаҳар жамоатчилигини жалб этиш мазкур вазифани адо этишнинг энг муҳим, ҳал қилувчи йўналиши бўлмоқда.

     Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш жойларида қўнимлигини таъминлаш бўйича тармоқда жамоатчилик назорати ўрнатилган. Битирувчиларни ишга қабул қилинганлигини ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 2-4 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Марказий кенгаш аппарати ходимлари томонидан мониторинг қилинди.

     Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини касбга йўналтириш, иш жойларида қўнимлилигини таъминлаш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида корхона ва ташкилотларга бириктириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга имтиёзли кредитлар ажратиш, янги иш ўринлари яратиш ва бандликка кўмаклашишга қаратилган бу каби тадбирларда касаба уюшма ташкилотлари фаол иштирок этмоқдалар.

      Шу каби бир қанча тадбирларни мисол келтириш мумкин. Шунингдек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга жамоа шартномалари ва келишувлари орқали моддий ёрдам бериб борилди. Ёрдамга мухтож оилалар фарзандларига дарсликлар харид қилинди. Ходимлар ва уларнинг оила-аъзолари соғломлаштирилди.

   Давлат дастурларини амалга ошириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароит ва имкониятларни яратиш ишларида фаол иштирок этиш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳаси ходимларининг устувор вазифасидир. Ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши 2012-2014 йиллар учун тузилган тармоқ келишувига асосан ҳамкорликда иш олиб борадилар.

Рисунок2 Рисунок3


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar