06/02/2014
Халқаро меҳнат ташкилоти ва унинг Конвенцияларидан келиб чиқадиган вазифалар

_DSC9926

Ҳозирги вақтда жаҳоннинг 183 мамлакати Халқаро Меҳнат ташкилоти(ХМТ) аъзоларидир.

1992 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси ХМТнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон ХМТнинг 13 та Конвенциясини ратификация қилган. Мамлакатимизда ХМТнинг бошқа Конвенцияларини ратификациялашга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 10-моддасига биноан агар ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, конвенциянинг қоидалари қўлланилади. Шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенцияларининг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун хужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади.

Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-Конвенция ҳамда ”Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисида”ги 182-Конвенцияларининг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш ва унинг талабларини ҳамкорликда ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 феврал куни Халқ таълими тизимидаги раҳбар ходимлар (14 нафар худудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, 14 нафар худудий малака ошириш институтлари ректорлари, 5 нафар Давлат педагогика институтлари ректорлари, 14 нафар худудий болалар спортини ривожлантириш жамғармалари директорлари, 14 нафар “Ёшлик” жисмоний тарбия спорт жамияти раис ўринбосарлари, Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати бошқарма бошлиқлари) учун ташкил этилган семинар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўртасидаги 2014 – 2016 йилларга мўлжалланган Бош келишувнинг иккинчи бандида белгиланган меҳнат қонунчилиги бузилишларининг олдини олишда вазирлик ва идоралар билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига қаратилди.

   Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Б.Данияров, вазирлик бошқарма бошлиқлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раис ўринбосари Б.Махмадалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев, Юридик бўлим мудири Д.Кимсанов, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ў.Адилов ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг аппарат ходимлари иштирок этдилар.

    Семинар дастурига кўра Федерация Кенгаши бўлим мудирлари ва Марказий кенгаш масъул ходимлари томонидан “Халқаро меҳнат ташкилоти ва унинг Конвенцияларидан келиб чиқадиган вазифалар”, “Таълим тизимида меҳнат муносабатларини тартибга солиш амалиёти”, “Ходимлар меҳнатининг муҳофазаси-ҳавфсиз ҳаёт гарови” мавзуларида қилинган маърузалар иштирокчилар томонидан қизиқиш билан тингланди.

  Семинар якунида иштирокчиларга меҳнат қонунчилигини амалга оширишга доир материаллар тарқатилди ва иштирокчилар меҳнат муносабатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

_DSC9932_DSC9951_DSC9961_DSC9984_DSC9992


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar