11/02/2014
Жамоа шартномасининг муҳокамаси

DSC_0558     Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида 2014 йил 7 феврал куни мактаб маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасидаги 2011-2013 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2013 йилда бажарилиши якуни ҳамда 2014-2016 йиллар учун жамоа шартномасини лойиҳаси муҳокама қилинди.

      Йиғилишда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг масъул ходими Турикова Лазокат Машрабовна, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамарасулов, Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштановлар иштирок этишди.

   DSC_0556Йиғилишда мактаб директори Рахматова Назокат ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Хондавлатова Хамидаларнинг жамоа шартномасининг 2013 йилда бажарилиши бўйича ҳисоботи эшитилди. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида 2014-2016 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси қабул қилинди.


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar