17/02/2014
Касаба уюшмасининг навбатдан ташқари Қурултойи

IMG_97762014 йил 12 феврал Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси III Қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой ишида 54 нафар делегат қатнашди.

Қурултой ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович, ташкилий ишлар бўлими мудири Самарбеков Равшан Юлдашевич қатнашди.

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси II Қурултойи ишини Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши раиси Бедилов Равшан Мэлсович очди.

     Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси III-Қурултойи кун тартибига Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгашининг 2013 йил даврдаги фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалар, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раҳбар органини "Республика Кенгаши" деб номлаш, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдан ташқари VI Қурултойига делегат сайлаш тўғрисидаги масалалар кўрилди.

     Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг 2013 йил якунлари ва келгуси вазифалар юзасидан Марказий кенгаш раиси Р.Бедиловнинг ахбороти тингланди.

     Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устувор йўналишлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари  Федерацияси фаолиятининг 2014 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар 2014 йилда тармоқ касаба уюшмаси фаолиятининг устувор йўналишлари этиб:

    – Республика давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини, халқаро ташкилотлар, хорижий касаба уюшмалари марказлари билан икки томонлама ҳамкорлик кўламини кенгайтириш;

    – меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашга кўмаклашиш, бу борада амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, янгиларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш;

   - меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликнинг шакл ва услубларини янада ривожлантириш, жамоа шартномалари ва келишувлари мазмун-моҳиятини   бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш, бунда жамоа шартномаларига ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш,  Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциялари талаблари киритилишига эришиш;

    – аҳолининг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг самарали бандлигини таъминлашга, янги иш ўринларини яратишга кўмаклашиш, яратилган янги иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш, иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганларни расмий секторга ўтказишга кўмаклашиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  – ишлаб чиқаришдаги шикастланиш ва касб касалликларининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг бажарилиши бўйича жамоатчилик назоратини олиб бориш;

  – нодавлат сектори корхона ва ташкилотлари, жумладан, кичик бизнес субъектлари, оилавий тадбиркорлар, трансмиллий компаниялар, хорижий инвестиция асосида ташкил қилинган қўшма корхоналар ходимларини касаба уюшмаларига жалб этиш тизимини ривожлантириш;

    – “Бошланғич ташкилот – касаба уюшмасининг асоси” лойиҳаси доирасида бошланғич ташкилотларнинг ўқув-услубий таъминотини кучайтириш, улардаги касаба уюшмалари фаолларининг билим даражасини юксалтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

    – “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиш;

  – меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштириш сифатини ошириш борасидаги ишларни тизимли равишда давом эттириш;

  – корхона, ташкилот, муассасаларда ўтказиладиган маданий-оммавий ва спорт тадбирларининг сифат ҳамда самарасини ошириш,  ички, ташқи ва тиббий туризмни ривожлантиришда фаол иштирок этиш;

    – касаба уюшмалари тизимида жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари орқали фаолиятнинг устувор йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, жамоа шартномаларида ходимлар учун яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан кенг оммани хабардор этиб бориш;

   - тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон ахборот ва ҳужжат алмашув тизимига тўлиқ ўтиш ишларини бочқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.

   2013 йил 27 декабрда Ўзбекистон касаба уюшмалри Федерация Кенгаши Раёсатининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини ва тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 14-1-сонли қарорида янги жорий этилган тузилмаларнинг фаолияти чуқур таҳлил этиб чиқилиб, ҳал қилиниши лозим бўлган айрим муаммолар мавжудлиги аниқланганлиги, муаммолардан, шунингдек бутун дунёдаги касаба уюшмалари тузилмасини, иш тажрибаларини ўрганиш асосида республика касаба уюшмаларининг тармоқ принципи бўйича ишларини янада кучайтириш белгилаб қўйилган.

     Бунда асосий эътибор биринчи навбатда касаба уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга ошириши учун турли бўғин касаба уюшмаси органларининг функциялари янада аниқ белгилаб қўйилишига, юқори ташкилотлар бошқарув аппаратларини мақбуллаштиришга қаратилиши лозим.

  Тармоқ принципи бўйича ишлар янада кучайтирилишини инобатга олган ҳолда касаба уюшмасининг сайлаб қўйиладиган раҳбар органини “Республика кенгаши” деб номлаш, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Уставига киритилган ўзгартириш ва таклифларни инобатга олган ҳолда тасдиқлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдан ташқари VI Қурултойига  делегатлар сайлаш ҳақидаги қарорлар бир овоздан делегатлар томонидан маъқулланди.

IMG_9770 IMG_9775 IMG_9777 IMG_9779 IMG_9780 IMG_9781

 


Qurultoy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar