Ijtimoiy himoya

13/06/2019
Болалар ва келажакдаги муносиб меҳнат
Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббусига асосан ҳар йилнинг 12 июнь санасида “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” кенг нишонланади. Минимал ёшга етмаган (миллий қонунчилик ва қабул қилинган халқаро меъёрлар асосида) боланинг меҳнат қилиши унинг ҳар томонлама ривожланишига ва ўқишига халақит бериши мумкин. Бундан ташқари, хавфли ва зарарли меҳнат шароитлари боланинг физик, ақлий, аҳлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Республикамизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини яратишга асос бўладиган жисмоний тарбия ва спортнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилади. Халқаро меҳнат ташкилотининг 138, 182-конвенциялари Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган бўлиб, унинг меъёрлари миллий қонунчиликка имплементация қилинган. “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-сонли Конвенцияга биноан, ишга қабул қилиш учун ...

20/03/2019
Педагоглар ижтимоий ҳимояда …
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашига 2019 йил 19 март куни Бўз тумани халқ таълими муассасалари ходимларига март ойи учун аванс (бўнак) пуллари берилмаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Хабарга кўра, Андижон вилояти Бўз туманлараро судининг 2018 йил 18 декабрдаги 2-1703-1801Ғ5840-2018-сонли ижро варақасига кўра, қарздор Бўз туман халқ таълими бўлими ҳисобидан ундирувчи Э.Солиев фойдасига 7.652.163 сўм иш хақи, 500.000 сўм маънавий зарар ундирилиши ўз вақтида амалга оширилмаган. Шу туфайли Бўз туман Халқ таълими бўлими ҳисоб рақамига чеклов кўйилган ва тумандаги барча халқ таълими педагоглари ва ходимларига 2019 йил март ойи учун аванс (бўнак) пулларини ўтказиб беришнинг имкони бўлмаган. Мазкур масалада педагогларнинг ...

04/03/2019
“Ижтимоий мулоқот: Хотин-қизларни ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояси” мавзусидаги давра суҳбати
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий ҳимоя ўзаро узвий боғлиқлиги ҳамда хотин-қизларни ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш масалаларига катта урғу берилди. Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш деб номланган жорий йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Илм-фан, замонавий ва узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш зарурлиги, бинобарин, инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз белгилаб берилди. Ҳаммамизга маълумки, касаба уюшма ташкилотлари ходимларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи йирик нодавлат нотижорат ташкилот ҳамда меҳнаткашларнинг ваколатли вакиллик органи ҳисобланади. Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика ...

01/02/2019
Ijtimoiy himoya – ijtimoiy rivojlanishning asosi
Muhtaram Prezidentimiz Shavkat Mirziyoevning 2018 yil 28 dekabrda Oliy Majlisga qilgan Murojaatnomasida iqtisodiy rivojlanish va ijtimoiy himoyaning o‘zaro uzviy bog‘liqligi hamda aholining ijtimoiy muammolarini hal qilish masalalariga katta urg‘u berildi. Chunki iqtisodiy rivojlanish va ijtimoiy himoya o‘zaro uzviy bog‘liq tushunchalar bo‘lib, ularni bir-biridan ajralgan holda tasavvur qilib bo‘lmaydi. 2019 yil – “Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili”da ijtimoiy sohani yanada rivojlantirish bo‘yicha qator vazifalar belgilandi. Ilm-fan, zamonaviy va uzluksiz ta’lim tizimini yanada takomillashtirish zarurligi, binobarin, inson kapitaliga e’tiborni kuchaytirishimiz, buning uchun barcha imkoniyatlarni safarbar etishimiz shartligi ta’kidlandi. Hammamizga ma’lumki kasaba uyushma tashkilotlari xodimlarni ijtimoiy mehnat huquqlarini himoya qiluvchi yirik nodavlat notijorat ...