29/06/2023
Таътил пули кам тўланган педагогларга «отпуска» пуллари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртадаги фарқ тўлаб бериладими?

questions

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу йил педагог ходимларнинг меҳнат таътили масаласида жуда кўплаб чалкашликларга йўл қўйилди. Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланиши керак бўлган ҳужжатнинг кечикиши бўлди.

Норматив ҳужжат имзоланавермагач, иш берувчилар ўзи тушунганча буйруқ чиқаришига тўғри келди. Натижада эса айрим ўқитувчиларнинг меҳнат таътил пуллари аввалги йилга нисбатан камроқ тушган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши масъул ходимининг бизга хабар беришича, педагогларга кам тўланган «отпуска» пулларини қайта ҳисоблаб, ўртадаги фарқни тўлаб бериш бўйича ҳаракатлар бошланган.

Шу сабабли Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йил 27 июнь куни ҳудудий бўлинмаларга расмий кўрсатма берилган.

Яъни, педагогларга ўртадаги фарқни тўлаб бериш масаласи билан шуғилланиш жараёнида мактаб директорлари томонидан имзоланган буйруқлар таҳлил қилиб борилади ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.

Шу ўринда «отпуска» пуллари кам тушган педагог ходимлардан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудий бўлинмалари ҳудудий меҳнат инспекциялари билан мулоқот ўрнатади ва таътиллар билан боғлиқ хатолик учун жарима қилиш ҳолатларини ҳам олдини олади.

 


Ijtimoiy himoya, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar