18/11/2013
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови

IMG_7542Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларида ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, ташкилий ва маданий-маърифий ишларни яхшилашга, шунингдек, уларнинг фаолиятлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 январь “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2011 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 2-15о-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 9-18-сонли ҳамда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши Раёсатининг 2013 йил 26 февралдаги 8-10-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг 1-2-босқичлари намунали тарзда ўтказилди ва Республика босқичига ғолиб ташкилотлар ҳужжатлари тақдим этилди.

     Кўрик-танлов якунларига кўра энг юқори бални қўлга киритган қуйидаги тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари Республика миқёсида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлов ғолиблари деб топилди:

 

I ўрин-Бухоро вилояти Бухоро давлат университети қошидаги 4-Академик лицей;

II ўрин-Тошкент вилояти Ангрен шаҳар компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи;

II ўрин-Қашқадарё вилояти Шахрисабз педагогика коллежига;

III ўрин-Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-қуёш” илмий ишлаб чиқариш институтига;

III ўрин-Қорақалпоғистон Республикаси Олимпия захиралари коллежига насиб этди.

IMG_7480IMG_7490IMG_7461

 


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar