18/11/2013
Спорт – соғлик гарови

IMG_7583

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази аппарат ходимлари ўртасида 2013 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари спортнинг мини-футбол ва шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Ушбу мусобақаларни ўтказишдан мақсад аппарат ходимларини жисмоний тарбия ва спорт ишларига кенг жалб қилиш, жисмонан чиниқтириш, саломатликларини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом яшаш тарзини (ақлий меҳнат билан спортни уйғунликда олиб боришни) шакллантиришдан иборат.

     Мусобақада ҳар бир аппаратдан 10 нафардан (2 нафар шахмат бўйича, 8 нафар мини-футбол бўйича) ходимлар иштирок этишди. Ушбу мусобақа М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳри филиали спорт залида ўтказилди.

    Аёллар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган мусобақада 1-ўрин Республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими Маркази ходимига, 2-ўрин Марказий кенгаш ходимига, 3-ўрин Ўзбекистон Фанлар академияси ходимига насиб этди. Эркаклар ўртасида 1-ўрин Ўзбекистон Фанлар академияси ходимига, 2-ўрин Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлар вазирлиги ходимига, 3-ўрин Марказий кенгаш ходимига насиб этди.

    Мини-футбол мусобақаси бўйича 1-ўрин олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоасига, 2-ўрин Маданият ва спорт ишлари вазирлиги жамоасига, 3-ўрин Халқ таълими вазирлиги жамоасига насиб этди.

    Мусобақада:

    1-ўринни эгаллаган жамоа ва иштирокчиларга Марказий кенгаш томонидан кўчма кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

     2-ўринни олган жамоалар Халқ таълими вазирлиги томонидан;

     3-ўринни олган жамоалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдирландилар.

    Номинациялар бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан совғалар билан тақдирландилар.

   Мусобақада фаол иштирок этган қолган иштирокчиларга ҳам Марказий кенгашнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

IMG_7599IMG_7595IMG_7564IMG_7554


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar