12/12/2013
“3 декабрь -Халқаро ногиронлар куни” билан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман кенгаши томонидан тадбир ўтказилди

Image5Ногиронларни ижтимоий ҳимоя килиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб кувватлаш мақсадида, мамлакатимизнинг ногиронларга бўлган эътиборлари туфайли 2013 йил Инвестиция дастури асосида Оҳангарон туманида 180 ўринли 12 хонали замонавий янги мактаб биноси қурилди. Мана шу саховатли ишларнинг давоми сифатида “3-декабр Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан тумандаги 13-ДММТМ ва 58-сонли имконияти чекланган ёрдамчи мактаблар фаоллар залида 2013 йил 2-декабрь куни “Ҳеч ким меҳр, эътибордан четда колмасин!”-деб номланган тадбирлар ўтказилди.

    Тадбирга Тошкент вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Хамзаев Улугхўжа Мирзаевич, ХТМФМТ ва ТЭБ мутахассислари, маҳалла фаоллари, ота-оналар, тумандаги маданият муассасалари ходимлари ва ўқувчилари иштирок этишдилар, 13-давлат махсус мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва 58-сонли имконияти чекланган ёрдамчи мактаб ўқувчиларини жисмонан бақувват, соғлом бўлишлари учун таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва спорт анжомлари олиб берилди.

    Тадбирларда маданият уйи бадиий жамоалари ҳам концерт дастурлари билан фарзандларимизни қутладилар. Тадбирда “Оҳангарон хаёти” туман газетаси бош муҳаррири Нурали Абдурасулов ҳам иштирок этди.

 

Image3

Image5     Image4


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar