21/07/2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июнда 263-сонли “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари” қарори тасдиқланди

112026_4429a5a923137af50ec2bae84342

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон (https://t.me/talimfankasaba/623)ли қарори билан тасдиқланган “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари”га мувофиқ,  Мактабгача ва мактаб таълими тизими педагог ходимлари учун узайтирилган йиллик меҳнат таътиллари берилиши белгиланди. 
Тизимдаги бошқа ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2023 йил 27 июндаги 23-ққ ва 10-7 “с” – сонли қарорига мувофиқ берилиши белгиланди.
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан 2023 йил 13 июл куни 01/00-04/14-6211-сон билан рўйхатдан ўтказилди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, педагог ходимларига таътил кунлари ва тўловларни тўғри берилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилди.
Республика кенгашининг расмий кўрсатмасига мувофиқ, барча худудлардан келган буйруқлар ўрганилди, таҳлил қилиниб, ZOOM платформаси орқали барча туман ва шаҳар кенгаши раислари учун йиғилишлар ташкил қилинди. Барча худудларда педагогларнинг таътилларини расмийлаштириш, пулларини берилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Аммо бу масалада ҳали охирига етказиш керак бўлган бир қатор ишлар бор эди.
Шу муносабат билан, шу вақтгача педагоглар ва бошқа ходимларнинг таътил пулларини қайта ҳисоблаш, буйруқларни тўғри расмийлаштирилишида касаба уюшмасининг иштирокида амалга оширилган ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Республика кенгашининг 31-модемномаси билан қўшимча топшириқлар берилди.
Бунга мувофиқ, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда таътил пулларини тўлиқ тўланиши, қайта ҳисоб-китоб қилиниши бўйича ишлар олиб борилди. 2023 йил июль ойидаги ўрганишлар натижасида қуйидагиларга эришилди:


Qonunchilik, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar