12/12/2013
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангрен шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган тадбир

SDC10767​​     Ангрен шаҳар 9-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабида 2013 йил 3-декабр куни “Меҳрибонлик куни”, “Бу дунё асли меҳрдан яралган”, “Этот мир создан для добраты” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

     Бу тадбирга 150 нафар ўқувчи, педагогик жамоа, ҳомийлар ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди. Ўқувчилар тўгаракларда ясаган, тиккан буюмларини мактаб кўргазмасига қўйишди. Ўқувчилар томонидан шеър, “Солнышко смеется”, “Бу жуда соз”, “Қувноқ болалик” қўшиқлари ва рақслари ижро этилди. Айниқса ўқувчилар томонидан “Чунга-чанга”, “Соябон билан рақс”, “Замонавий рақс” чиқишлари  меҳмонларни ва барча ўқувчиларни хурсанд қилишди. Ўқитувчилар томонидан ижро этилган саҳна кўриниши ҳам жуда қизиқарли бўлиб ўтди.

     Ангрен шаҳар касаба уюшма қўмитаси раиси Газиева Равшаной Юнусовна сўзга чиқиб, ўқувчилар учун совғалар, яъни спорт анжомлари тақдим этди. “Озодлик” маҳалласи томонидан келтирилган ширинликлар, ҳомийлардан Жакбаралиева Севара “Акбарали ширинликлар” фирмаси томонидан тайёрланган торт барча ўқувчиларга тарқатилди.

    Бундан ташқари шаҳар корхоналари ва тадбиркорларига хатлар ҳамда таклифномалар тарқатилган. Айрим корхоналар мактаб ҳисоб рақамига пул жамғармаларини ўтказишди.

SDC10783SDC10808


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar