19/12/2013
Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йилдаги устувор йўналишлари бандларининг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлари

Эмблема    1.Тошкент давлат иқтисодиёт университети касаба уюшма қўмитаси томонидан жамоа аъзоларининг турмуш даражасини ошириш, меҳнат муносабатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини яхшилаш ҳамда ходимларга нормал меҳнат шароитлари яратиб бериш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан: Тошкент давлат иқтисодиёт университети касаба уюшма қўмитасида меҳнатни муҳофаза қилиш профессор-ўқитувчи ва ходимларга етарли меҳнат шароитлари яратиш, ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари устидан доимий назорат ўрнатиш ишлари ташкил этилган. Меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати, узоқ муддатга хавфсизликни таъминлашга қаратилган соҳалар бўйича дастурлар, келажакда кўзда тутилган кундалик режалар, қарор ва кўрсатмалар қабул қилинган ҳамда юқори ташкилотлар кўрсатмалари ва профилактик тадбирларини амалга оширилишини назорат қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга ишчи-ходимларнинг соғлиғи ҳимоя қилиниши тўғрисида муаммоларни ҳал қилиш бўйича факультет ва бўлим касаба уюшмаларига керакли тавсиялар берилиб келинмоқда.

    2.Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича университет ва касаба уюшмаси ҳисобидан 2013 йилнинг 9 ойида 80918100 сўм маблағ ажратилди.

- меҳнат муҳофазаси бўйича битим (меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш санитария-соғломлаштириш тадбирлари)га 46508000 сўм маблағ ажратилди.

- махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари учун 12535000 сўм миқдорида маблағ ажратилди.

- сут ёки унга тенглаштирилган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари учун 12305000 сўм ажратилди. Бундан ташкари гигиена воситалари (ювиш воситалари ёки совун) учун 9570100 сўм ажратилди.

    3.Университетда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, янги иш ўринлари яратилганлигининг ҳаққонийлигини таъминлашда фаол иштирок этиш, шунингдек, қулай ва ҳавфсиз меҳнат шароитларини яратилишига эришиш бандини бажариш борасида “Обод турмиш йили” 2013 йилда ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклашишга барча факультетлар мутахассислик тайёрловчи барча кафедралар, касаба уюшма қўмитаси ходимлари ва факультет касаба уюшмалари етакчилари фаол қатнашиб 1474 дан ортиқ битирувчиларни иш билан таъминлашда кўмаклашдилар.

     4.Нодавлат сектори корхона, ташкилотлари ходимларини касаба уюшмаларига жалб этишнинг самарали тизимини шакллантириш борасида “Ҳар бир ходимга-касаба уюшмаси эътибори” лойиҳаси жорий қилиш бўйича университетда нодавлат сектори корхона, ташкилотлари ходимларини касаба уюшмаларига жалб этишнинг самарали тизими шакллантирилган бўлиб, бўйича “Ҳар бир ходимга-касаба уюшмаси эътибори” лойиҳаси жорий қилиниб ташкилий ишлар амалга оширилиб борилмоқда. Университет ҳудудида фаолият юритувчи суъбектлардан 19 нафар ходим касаба уюшмаси аъзолигига жалб қилинди ва умумовқатланиш шаҳобчаларидан 70 дан зиёд ходимларни касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш ишлари олиб борилмоқда.

     5.Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини сифатли соғломлаштириш соҳасида ҳамда соғломлаштириш ва дам олиш муассасалариниг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича университетда профессор-ўқитувчилар ва ходимларни соғлиқларини тиклаш учун Бўстонлиқ туманида жойлашган 2 гектар майдонга эга “Иқтисодчи” оромгоҳи фаолият юритиб келмоқда. Оромгоҳни имкониятларини яхшилаш мақсадида коттеджларнинг томлари янгидан таъмирдан чиқарилди. Ҳар бир коттеджга замонавий телевизор ва порабалик антеналар ўрнатилди. Катталар бассейни ва боллар учун мўллжалланган бассейн таъмирдан чиқарилди.

    Оромгоҳ ҳудудини кўкаламлаштириш мақсадида манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда мингдан ортиқ гул кўчатлари ўтказилди. Дам олувчилар учун фаолият юритаётган ошхона таъмирланди. Оромгоҳда ёз мавсумида хордиқ чиқараётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни яшаш шароитини яхшилаш мақсадида 200 та янги кроватлар, янги матрас ва чойшаблар билан таъминланди. Профессор-ўқитувчилар, ишчи ходимларни ва ётоқхонада яшайдиган талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида ноябрь ойида университетда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи савдо ярмаркаси ташкил этилди. Унда картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч, мош, нўҳат каби маҳсулотлар бозордагидан анча арзон нархларда таклиф этилди. Ушбу савдо ярмарка университет профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабалари учун 2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирага ғамлаш мақсадида улгуржи нархларда ташкил этилди. Шунингдек, университетда 2011 йилдан 16 та бош қора-ола “Голштейн” моллари боқилмоқда ва 2012-2013 йиллар давомида университет профессор-ўқитувчилари ва хизматчи ходимларига, ётоқхонада яшайдиган талабаларга сифатли сут маҳсулотлари арзонлаштирилган нархда етказиб берилди.

     6.Ёшларнинг касб маҳорати ҳамда маънавий камол топиши, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғулланишни ташкил қилишга қаратилган таълим-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни янада кучайтириб, талаба-ёшларни соғлом бўлиш, жисмонан ва руҳий жиҳатдан уйғун камол топишига йўналтирилган ҳаётий фалсафани шакллантириш ҳамда соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги тушунчаларни бойитиш ва талабаларни тиббий маданиятини оширишга ундовчи ишлар мунтазам амалга оширилмоқда.

   7.Атроф-муҳит муҳофазасига оид қабул қилинган дастурлар бажарилишида касаба уюшмаси иштирокини кенгайтириш борасида университетда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда атроф-муҳит муҳофазасига оид қабул қилинган дастурлар бажарилишида касаба уюшмаси иштирок этиб келмоқда, хусусан: экологик таълим, тарбия ва маданиятни шакллантиришнинг ташкилий ишларини амалиётга жорий этиш, атроф-муҳит муаммолари бўйича тадқиқот ишлари олиб бориш ва атроф-муҳит муаммолари бўйича табиатдан фойдаланишга оид тадбирлар режа асосида  амалга оширилиб келинмоқда.

     8.Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон маълумот алмашинувини жорий этиш, ягона ахборот тизимини яратиш жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сон Қарори, “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини ошириш масалаларига бағишланган 92-сонли буйруғи ҳамда 2/1-сонли Ҳайъат қарори асосида университетнинг барча биноларида жойлашган ахборот-коммуникация технологиялари воситалари ягона локал тармоққа уланди. Ушбу тармоқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг оптик толали электрон таълим тармоғи ва Интернет тармоғига боғланган. университетга “Ziyokor” автоматлаштирилган таълим ва мониторинг тизими босқичма-босқич жорий қилинмоқда. Ушбу тизим ёрдамида университетнинг ҳимояланган маълумотлар базаси яратилди ва ундаги маълумотлардан манзилли фойдаланиш йўлга қўйилди. Ушбу тизим ёрдамида талабалар билимини баҳолашни шаффофлигини таъминлаш, талабалар давоматини назорат қилиш, фанлар бўйича тест олиш ва ўзлаштиришни мониторинги олиб борилмоқда ҳамда факультетларнинг веб-саҳифалари мунтазам янгилаб борилмоқда. Шунингдек, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ва уларнинг ота-оналари ҳамда таълимни бошқарув органлари ўртасида интернет орқали тезкор алоқа тизими ўрнатилган.


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar