09/01/2014
Ёшлар-касаба уюшмаси эътиборида

Эмблема (3)Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат университети ҳамкорлигида “Камолот-келажак таянчи” мавзусида қишки фаоллар мактабининг ўқув семинари ташкил қилинди. Ўқув семинар 2014 йил 4-8 январь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида бўлиб ўтди. Ушбу семинарда 63 нафар фаол талабалар, 2 нафар университет касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари ҳамда 5 нафар педагоглар иштирок этдилар.

        Семинар дастурига кўра Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига, яъни “Ўзбекистон тарихи”  Давлат  музейи, “Шаҳидлар ҳиёбони”, “Амир Темур”, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари” Давлат музейларига экскурсия уюштирилди. Мустақиллик майдонидаги “Бахтиёр она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

      Семинар иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Республика Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Истеъдод” жамғармаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг малакали мутахассислари, таниқли шоир ва ёзувчилар, давлат арбоблари, машҳур санъаткорлар билан учрашувлар ташкил қилинди.

      Учрашувлар давомида Республикада олиб борилаётган иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ислоҳатлар билан биргаликда “Раҳбар маънавияти, раҳбар имиджи”, “Инсон капитали”, Фаолликни юзага чиқариш усуллари: “Етакчилик”, “Етакчи қандай бўлиши керак?”, “Раҳбарликнинг ўзига хос хусусиятлари” каби ва бошқа бир қанча мавзуларда суҳбат олиб борилди.

           Шунингдек, семинарнинг 3 кунида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий кенгаши мутахассислари билан ҳам учрашув ташкил қилинди. Семинар ишида Марказий кенгаш мутахассислари “Ижтимоий шерикчилик”, “Жамоа шартномаси ва келишувлари” ҳамда “Меҳнат муносабатлари” мавзуларидаги маърузалари билан иштирок этдилар. Ўқув семинар иштирокчилари меҳнат муносабатлари ва касаба уюшмаси фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

          2014 йил 8 январь куни ўқув семинар ўз ишини якунлаб, расмий ёпилиш маросими ўтказилди. Унда Самарқанд давлат университети ректори У.Ташкенбаев қатнашиб бир хафта давомида ўтказилган семинар тренинглар, амалий машғулотлар, давлат арбоблари билан учрашувлар талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишларида, янги хаётга қадам қўйишларида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Тадбир якунида семинар иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

IMG_1506  IMG_1556IMG_1552

 


Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar