05/03/2019
Тежамкорлик – кони бойлик …

_DSC1104

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли қарорига кўмаклашиш мақсадида тизимдаги ташкилот ва муассасаларда кўрик – танлов ўтказилди.

Кўрик-танловни ўтказишдан мақсад - маҳсулот, ишлар, хизматларнинг энергия сиғимини камайтириш учун электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашни ва улардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш, меҳнат жамоаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга йўналтирилган ишларни фаоллаштириш, энергия тежаш бўйича тадбирларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг самарали иштирокини таъминлашдан иборат бўлди.

Танловда 5000 дан зиёд ташкилот ва муассасалар иштирок этиб, туман ва вилоят босқичлари ҳам юқори савияда ташкил қилинди. Танловни ўтказиш жараёнида энергия тежамкорлигига эришиш йўллари, уни аниқлаш усулларига алоҳида эътибор қаратилиб, ходимларнинг иқтисодий маданиятини ошириш, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кўпайтириш ҳамда турли хил кўрик-танловлар орқали ходимларнинг эътиборини мазкур масалага қаратишга сезиларли даражада эришилди.

Мазкур танловнинг Республика босқичида 15 нафар ташкилотлар яъни вилоят босқичи ғолиблари кўргазмали материаллари билан иштирок этдилар. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра танловда 
1-ўринни Жиззах давлат политехника институти, 2-ўринни Олтиариқ туман Халқ таълими бўлими, 3-ўринни Сирдарё туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби эгаллади.

Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилиб, келгусида ходимларнинг иқтисодий ресурсларни тежаш маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтиришга келишиб олинди.


Bosh sahifada aylanish, Yangiliklar