Bosh sahifada aylanish

24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ
Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар. Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади. Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо ...

06/01/2020
Эътироф
Мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан бир гуруҳ таълим фидоийлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар. “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати”, II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, ...

05/12/2019
“Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори!”
    2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармалари билан ҳамкорликда “Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.    Ушбу тадбирга Тошкент шаҳар барча туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълими бўлимлари мудирлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ташриф буюрдилар.    Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевичлар ўз нутқларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларининг ...

29/11/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ғолиблари аниқланди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва ҳамкор вазирликлар ўртасида имзоланган тармоқ келишувлари ижросини таъминлаш, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ўтказилган “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловининг барча босқичларида жами 769 нафар иш берувчилар иштирок этишди. Танлов шартларига кўра, 35 ёшгача бўлган ...

06/11/2019
Спорт билан шуғулланиш янада оммалашмоқда
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб спортнинг эркаклар ўртасида мини футбол, аёллар ўртасида волейбол, аёллар ва эркаклар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди. Мусобақалар жорий йил 4 ноябрь куни белгиланган 8 та ҳудудларда, 5 ноябрь куни Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган Болалар ва ўмсирлар спорт мактабида ўтказилди. Ҳудудларда ўтказилган спорт мусобақаларида тизимдаги жами 85 та умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи ходимларнинг 1615 нафари иштирок этдилар. Спорт мусобақалари якунида ғолиб ва иштирокчилар ...

18/10/2019
Тил – миллат кўзгуси
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2019 йил 18 октябрь куни "Тил - миилат кўзгуси" мавзусида Маънавият соати ташкил этилди. Барчамизга маълум, бундан 30 йил аввал, яъни Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган. Шунингдек, 1995 йил 21 декабрда ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги Қонунининг янги таҳрири қабул қилинган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур ҳужжатда “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили ...

10/10/2019
Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун ўқув ташкил этилди
Режага мувофиқ, 2019 йил 7-12 октябрь кунлари 25 нафар таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг раислари учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши “Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув ташкил этилди. Республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан жалб этилган тингловчилар учун ташкил этилган ўқув дарсларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнато муносабатлари вазирилиги мутахассислари, шунингдек таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари томонидан дарслар олиб борилмоқда. Ўқув режага асосан ҳафта давомида касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ...

04/10/2019
“Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танловида фаол иштирок этинг
Иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, қонунчиликка мувофиқ иш берувчилар томонидан ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилишини амалга ошириш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, ходимларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва ҳуқуқий соҳалардаги қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ва ушбу йўналишда тажриба алмашишни ташкил этиш, меҳнат муносабатларинининг изчил йўлга қўйилиши ва бунда иш берувчиларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан “Энг масъулиятли ёш иш берувчи” танлови ташкил этилмоқда. Танловда корхона, ташкилот ва муассасаларда раҳбарлик қилаётган, 35 ёшгача бўлган иш берувчилар иштирок этиши мумкин. Танлов тармоқ касаба уюшмалари тизимида уч босқичда, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичи шаклида ўтказилади. Танловни ўтказишдан мақсад ёш ...

03/10/2019
Касаба уюшмаларида “Кексалар ҳафталиги”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14-декабрдаги Резолюцияси билан “1 октябрь – Халқаро кексалар  куни” деб эълон қилинган. Шунингдек, Кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фаол ва мазмунли ҳаёт кечиришларини таъминлаш, бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида касаба уюшмалари томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 2 октябрь куни Тошкент  вилоятидаги таълим ...

28/09/2019
«Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.
  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган «Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида» Республика танловининг ғолиб ва совриндорлари 2019 йил 28 октябрь куни Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон давлат академик катта театрида тақдирланди. Бир неча босқичларда кўп йиллик меҳнатлари, педагогик ва касаба уюшмасидаги самарали фаолияти баҳоланиб, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Рустамова Лобархон 1-ўринга муносиб деб топилди ва Spark автомобили билан тақдирланди. Шунингдек, Навоий вилояти Конимех туманидаги 2-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Тўрақулова Нурия 2-ўринни, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, бош­ланғич касаба ...