
☝️График асосда ўтказилган йиғилишга Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тахтакупир туман Кенгаши раиси А.Абдиева, мактабгача таълим булими методисти, КУК раиси У.Садыковалар иштирок этишди.
☝️Амалий семинар тарзида утган йигилишда МТТ директорлари ва КУК раислари иштирок этишди.
☝️ Йиғилишни МТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси очиб берди.
☝️Кун тартибидаги масала юзасидан бошланғич касаба уюшмасининг 2015-йил март , 2020-йил март ойлари оралиғи давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб уларнинг фаолиятига яхши баҳо беришди ва йиғилиш иштирокчилари тегишли қарор қабул қилишди.
☝️Кун тартибида масалалар давомида бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби, касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланди, ва туман конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. МТТ бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб А.Ималатдинова янги муддатга 2020-2025-йилларга сайланди.
☝️Касаба уюшмаси аъзоларини қизиқтирган масалалар бўйича туман кенгаши раисига берилган саволларга қониқарли жавоблар берилди. Шунингдек, жамоа шартномасининг 2019 йилдаги ижроси юзасидан иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди. 2019 йилда муассасада ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хисоботлардан келиб чиқиб музокаралар бўлиб ўтди ва Муассаса жамоа шартномасини бажарилиши қониқарли деб ҳисобланди. Йиғилиш якунида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи бўйича саволларига жавоб берилди.
Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar