Madaniy-ma`rifiy

17/10/2023
«Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови ғолибларга пул мукофотларини тантанали равишда топширди.
  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббусига асосан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2021 йилнинг ноябр-декабр ойларида умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида «Менинг Президентим» ижодий ишлар танлови (https://t.me/talimfankasaba/373) ўтказилган эди. Танловнинг Республика босқичи икки нафар ғолиблари жорий 2023-2024 ўқув йилида талабаликка тавсия этилди.  1-ўрин соҳибаси Абдуҳамидова Раъно Атҳамбой қизи Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) йўналишига давлат гранти асосида; 2-ўрин соҳибаси Исматиллаева Чинигул Шавкатовна Ўзбекистон-Финландия педагогика инситути Ўзга тилли гуруҳларда рус тили йўналишига давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилдилар. Шу муносабат билан, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Ш.Джалилов ...

21/09/2023
Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши хорижий мамлакатлардаги турдош ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда
    Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Халқаро таълим касаба уюшмалари Европа қўмитаси директори Сьюзан Флокен ҳамда координатори Екатерина Ефименко Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ)нинг 2024 йилдаги қўмита йиғилишига маълумот тайёрлаш ҳамда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси фаолияти билан танишиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф асноси меҳмонлар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати, тармоқ касаба уюшмасининг ҳудудлардаги ходимлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда Халқаро таълим касаба уюшмалари Европа қўмитаси (ETUCE) директори Сьюзан Флокен таълимга оид долзарб муаммоларни ҳал қилишда касаба уюшмаси олдида турган вазифалар ва бу бўйича Европа тажрибаси ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар, шунингдек, Учтепа туманидаги 340­мактабгача таълим муассасаси ҳамда Юнусобод туманидаги 96­умумтаълим мактабида бошланғич касаба уюшма ташкилотининг фаолияти билан яқиндан ...

10/03/2020
Зулфияхоним издошлари
​ Хамон эътиқодим хақиқат ҳакдир Сўзлайман юзимни тутиб Каъбага Емира олмайди уткинчи тақдир Осуда утмокда,рухим абади                                                                                                          Эъзозлар, ардоклар учун ташаккур Асли сиз офтобим мен зиёсиман        Тонгларингиз кулсин дориломон хур        Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман Бу йил бахор юртимизга ўзгача қувончлар билан ташриф буюрди. Бутун олам бахор таровати билан яшнамокда. Байрамлар қўшалок бўлиб дилларга қувонч ...

03/03/2020
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан 2020 йил 2 март куни Ўзбек Миллий академик драма театрида 8 март-“Ҳалқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан “Аёллари қадр топган юрт” маданий тадбири ташкил қилинди. ☝️ Мазкур тадбирда илм-фан, таълим тизимида самарали меҳнат қилаётган педагоглар, фаҳрийлар, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти туман ва шаҳар кенгашлари раислари, Ўзбекистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда кўплаб касаба уюшмаси аъзолари иштирок этдилар. Мазкур тадбирда олдинги тадбирлардан фарқли ўлароқ, таълим муассасаларида хизмат қилаётган педагоглар билан бир қаторда техник ходимлар, шу жумладан фаррошлар, иш юритувчилар ва ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  ✅ Тадбирни ...

28/02/2020
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир туманидаги 3-сонли мактабгача таьлим ташкилотида бошланғич касаба уюшмаси кумитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакупир туманидаги 3-сонли мактабгача таьлим ташкилотида бошланғич касаба уюшмаси кумитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.    ☝️График асосда ўтказилган йиғилишга   Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тахтакупир  туман Кенгаши раиси А.Абдиева, мактабгача таълим булими методисти, КУК раиси У.Садыковалар иштирок этишди.  ☝️Амалий семинар тарзида утган йигилишда МТТ директорлари ва КУК раислари иштирок этишди. ☝️ Йиғилишни  МТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси очиб берди.   ☝️Кун тартибидаги  масала юзасидан бошланғич касаба уюшмасининг 2015-йил март , 2020-йил март ойлари оралиғи давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи  тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр ...

27/02/2020
Бўстонлиқ туманидаги 20-мактабгача таълим ташкилотида ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент  вилояти Бўстонлиқ туманидаги  20-мактабгача таълим ташкилотида 2020 йил 27 феврал куни  ҳисобот-сайлови йигилиши  ва  жамоа шартномасини  2017-2019 йилларнинг жамоа шартномасини 2019 йилда бажарилиши хамда 2020-2022 йилларга мўлжалланган   жамоа шартномаси қабул қилишиниши тўғрисида   йиғилиш бўлиб ўтди.  ☝️Амалий семинар тарзида утган йигилишда МТТ директорлари ва КУК раислари иштирок этишди. ☝️ Йиғилишни  МТТ касаба уюшмаси қўмитаси раиси очиб берди.   ☝️Кун тартибидаги  масала юзасидан бошланғич касаба уюшмасининг 2015-йил март , 2020-йил март ойлари оралиғи давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи  тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз ...

24/01/2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасига таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг МУНОСАБАТИ
Айтиш мумкинки, бугун жамият ҳаётида ўзини фаол деб ҳис этган, ўз келажагини Юрт келажаги билан боғлаган ҳар бир шахс, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, барча меҳнаткашлар муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини тингладилар. Халқ вакилларига йўлланган навбатдаги Мурожаатнома Юртимизнинг ҳар бир фуқароси бугун фаровон ҳаёт кечириши лозимлиги, келажак авлод учун интеграциялашган, бой маънавий-маданий жамиятни янада ривожлантиришни ўзида акс эттиради. Бу айниқса биргина жорий йилга берилган номда ҳам яққол намоён бўлади. Муҳтарам Президентимиз Мурожаатномасида таълим ва тарбия, илм-маърифат масалаларига алоҳида урғу берилганлиги барча ўзбек зиёлилари қатори бизни ҳам тўлқинлантирди. 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши Янги Ўзбекистонни барпо ...

05/12/2019
“Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори!”
    2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ташкилоти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармалари билан ҳамкорликда “Конституция – ҳуқуқимиз пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.    Ушбу тадбирга Тошкент шаҳар барча туман халқ таълими бўлимлари, мактабгача таълими бўлимлари мудирлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ташриф буюрдилар.    Тадбир давомида Тошкент давлат юридик университети “Давлат ҳуқуқи ва бошқаруви” кафедраси профессори, юридик фанлар доктори Қодиров Эшмуҳаммад Омонтурдиевичлар ўз нутқларида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларининг ...

09/11/2019
“Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди
Чирчиқ давлат педагогика институтининг талабалари ўртасида “Сиз касаба уюшмасини биласизми?” мавзусида кўрик-танлов ўтказилди. Танловда институт бешта факультетининг беш жамоаси иштирок этишди. Кўрик-танлов олий таълим муассасалари талабаларининг ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат соҳасидаги манфаатларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси тўғрисидаги билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва меҳнатга оид қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, мустақил ҳаётга йўл олишларида кўмаклашиш, уларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, шунингдек жамоа шартномаси тўғрисида дастлабки тушунчаларни бериш, ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига ...

06/11/2019
Спорт билан шуғулланиш янада оммалашмоқда
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб спортнинг эркаклар ўртасида мини футбол, аёллар ўртасида волейбол, аёллар ва эркаклар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди. Мусобақалар жорий йил 4 ноябрь куни белгиланган 8 та ҳудудларда, 5 ноябрь куни Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган Болалар ва ўмсирлар спорт мактабида ўтказилди. Ҳудудларда ўтказилган спорт мусобақаларида тизимдаги жами 85 та умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи ходимларнинг 1615 нафари иштирок этдилар. Спорт мусобақалари якунида ғолиб ва иштирокчилар ...

Izlash

 

So`ngi e`lonlar