21/09/2023
Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши хорижий мамлакатлардаги турдош ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

photo_2023-10-05_16-02-21photo_2023-10-05_16-02-25 photo_2023-10-05_16-02-29

 

 

Хусусан, жорий йилнинг 11 сентябрь

куни Халқаро таълим касаба уюшмалари Европа қўмитаси директори Сьюзан

Флокен ҳамда координатори Екатерина Ефименко Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ)нинг 2024 йилдаги қўмита

йиғилишига маълумот тайёрлаш ҳамда

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси фаолияти билан танишиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ташриф асноси меҳмонлар Таълим ва

фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши аппарати, тармоқ касаба

уюшмасининг ҳудудлардаги ходимлари

ва фаоллари билан учрашув ўтказди. Унда

Халқаро таълим касаба уюшмалари Европа қўмитаси (ETUCE) директори Сьюзан Флокен таълимга оид долзарб муаммоларни ҳал қилишда касаба уюшмаси

олдида турган вазифалар ва бу бўйича

Европа тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

Меҳмонлар, шунингдек, Учтепа туманидаги 340­мактабгача таълим муассасаси ҳамда Юнусобод туманидаги

96­умумтаълим мактабида бошланғич

касаба уюшма ташкилотининг фаолияти

билан яқиндан танишиб, Олий таълим,

фан ва инновациялар ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарияти билан мулоқот ўтказди.

– Сафар асноси мамлакатингизда

сўнгги йилларда ижтимоий­иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган

ислоҳотларга гувоҳ бўлдим. Инсон қадрини улуғлаш, хотин­қизлар ҳимоясини мустаҳкамлаш, замонавий тиббиётни жорий этиш, хуллас, барча соҳаларда сезиларли ўзгаришлар бўлибди.

Айниқса, таълим соҳасида рўй бераётган ислоҳотларни эътироф этиш жоиз,

– деди мулоқот чоғида Европа қўмитаси (ETUCE) директори Сьюзан Флокен.

Ташриф давомида меҳмонлар Самарқанд ва Бухоро вилоятида ҳам бўлиб

қайтишди. Хусусан, Бухорога уюштирган

сафари мобайнида Бухоро шаҳар 23­ихтисослаштирилган давлат умумтаълим

мактаби ва Бухоро давлат университети фаолияти билан танишишди.

Маълумот ўрнида: Европа таълим

касаба уюшмалари қўмитаси 51 мамлакатда 132 та таълим ходимлари касаба уюшмаларини бирлаштирувчи Федерация ҳисобланади. Федерациянинг

Европа ва Марказий Осиёда 11 миллионга яқин аъзоси бор.

Қўмита, шунингдек, ўқитувчилар манфаатини Европа комиссияси ва бошқа

Европа тузилмалари олдида ҳимоя қилувчи тузилма ҳамдир. Айни вақтда

Европа таълим касаба уюшмалари қўмитаси Европада халқаро таълимнинг

минтақавий тузилмаси ҳисобланади.

2017 йилнинг май ойидан бошлаб,

мамлакатимиз Европа таълим касаба

уюшмалари қўмитасининг тўлиқ ҳуқуқли аъзоси саналади.

 


Kelushuvlarga oid ma`lumotlar, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar