06/11/2019
Спорт билан шуғулланиш янада оммалашмоқда

photo_2019-11-07_17-46-24Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрамига бағишлаб спортнинг эркаклар ўртасида мини футбол, аёллар ўртасида волейбол, аёллар ва эркаклар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси турлари бўйича ўқитувчи ва ишчи-ходимлар ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди.

Мусобақалар жорий йил 4 ноябрь куни белгиланган 8 та ҳудудларда, 5 ноябрь куни Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган Болалар ва ўмсирлар спорт мактабида ўтказилди.

photo_2019-11-07_17-46-56

Ҳудудларда ўтказилган спорт мусобақаларида тизимдаги жами 85 та умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи ходимларнинг 1615 нафари иштирок этдилар.

Спорт мусобақалари якунида ғолиб ва иштирокчилар иш берувчилар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида касаба уюшмларининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 


Bosh sahifada aylanish, Madaniy-ma`rifiy, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar