15/04/2019
Бошланғич ташкилотларга амалий ёрдам

IMG_20190412_102118

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилоти Раислар кенгаши томонидан жорий йилнинг 12 апрель куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида   таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  бошланғич касаба уюшма қўмита раисларининг 200 нафари учун ўқув ташкил этилди. Ўқувнинг асосий мақсади бугунги кунда бошланғич қасаба уюшмаси қўмитаси раисларининг салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишда белгилаб берилган устувор йўналишлар асосида ижтимоий шерикликни ривожлантириш орқали ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, ходимлар учун шарт-шароитларни яратиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2018 йил 19 октябрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари куни”ни жорий этиш тўғрисида”ги 13-21с–сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш   ҳамда Республика кенгаши томонидан жорий йилнинг 25-29-март кунлари кўрсатилган амалий ёрдам ва фаолиятни ўрганишлардан келиб чиқиб уларни Устав талаблари асосида иш юртишга қаратилди.

IMG_20190412_095634Шунингдек, ўқувда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмалари томонидан қабул қилинган кўмаклашиш дастуридан келиб чиқиб, белгиланган вазифалар бўйича масъул ташкилотчи Л.Ахмедова ҳамда “Жамоа шартномаларини тузиш, қўшимчалар киритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш”, “Меҳнат қонунчилигига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар”, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш”, “Ёшлар бирлашмаси фаолиятини ривожлантириш”, “Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш”, “Касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнат қилишига доир ҳуқуқини муҳофаза қилиш борасидаги ҳуқуқлари” тўғрисидаги маърузаларни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг барча бўлим мудирлари ва мутахассислари томонидан  иштирокчиларга етказилди. Иштирокчилар берилган саволларга жавоб олишди ва касаба уюшма қўмита раисларининг бугунги кундаги вазифалари белгилаб олинди.

 


Bosh sahifada aylanish, Ijtimoiy himoyaga oid ma`lumotlar, Tashkiliy faoliyat, Ustav, Yangiliklar

Izlash

 

So`ngi e`lonlar